Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

Электрон дўкон ва аукционда тўлов суммасини дифференциал тарзда ўтказиш механизми жорий этилди

Давлат харидларида иштирок этаётган корпоратив буюртмачиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсат мажлисининг баёни доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан электрон дўкон ва аукцион савдоларида айрим корпоратив буюртмачиларининг молиявий ҳолати бўйича хатарлар даражаси реестри ишлаб чиқилди.

Мазкур реестрга киритилган корпоратив буюртмачиларга учун харид қилиш тартиб-таомилининг электрон дўкон ва аукцион савдоларида тўлов миқдори дифференциал тарзда қўлланилади.

Бунда, молиявий хатар даражаси паст – 0 фоиз, ўрта – 15 фоиз, юқори – 50 фоиз ҳамда ўта юқори – 100 фоизли шартлар асосида олдиндан тўланадиган тўлов миқдорларини дифференциал тарзда амалга ошириш мумкин.

Яъни, савдо натижасида шартнома тузилган пайтдан бошлаб, 10 иш куни ичида буюртмачи томонидан молиявий хатар даражасидан келиб чиқиб дифференциал тарзда белгиланган тўлов миқдори ўтказилади ва тузилган шартнома бўйича тўловларни қолган ҳажми, товарларни (ишларни, хизматларни) тўлиқ қабул қилгандан сўнг 3 иш куни ичида ўтказилади.

Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими