UZEX биржаси AVTORAQAM тизимида янги хизмат турини ишга туширди
«ЎзРТХБ» АЖ AVTORAQAM савдо платформасида онлайн аукционлар иштирокчилари учун “SMS хабар” янги хизмат турини ишлаб чиқди ва жорий этди.
Мазкур хизматдан фойдаланган ҳолда, автоҳаваскорлар қизиқтираётган авторақамларни савдога қўйилиши бўйича маълумотларни тезкор тарзда олишлари, ҳамда маълум лотга обуна бўлиб, унинг ҳолатини мунтазам равишда кузатиб боришлари мумкин.
“SMS хабар” хизмати мижозга қизиқтираётган авторақам бўйича савдо вақтини ўтказиб юбормаслик ва сотиб олинган авторақамни тўловини амалга оширишнинг аниқ вақти ва уни рўйхатдан ўтказиш жойини билиб олиш имконини тақдим этади. SMS хабарлар хизмат уланишда кўрсатилган телефонга келиб тушади.
Биржанинг янги хизматига уланиш учун avtoraqam.uzex.uz вебсайтининг мижозлар учун шахсий кабинетда "SMS" саҳифасига ўтиш ва офертани қабул қилишнинг ўзи кифоя. Хизмат учун ойлик абонент тўлови 10 000 сўмни ташкил этади.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди