ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Афғонистоннинг Ghazanfar Bank банки ҳамкорлигида, унинг кенг қамровли ҳудудий тармоғи асосида Қобул, Мозори-Шариф, Хайратон ва Афғонистоннинг бошқа йирик шаҳарларида биржанинг хорижий савдо майдончаси филиалларини очди.
Ўтган ҳафта давомида, яъни 24 – 30 ноябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 39 392 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 9,7% га кўпдир. Уларнинг 32,3% биржа савдоларига, қолган 67,7% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси мамлакатимизнинг барча ҳудудларида тадбиркорлар учун электрон давлат харидларига бағишланган семинарлар ўтказмоқда.
22 ноябрда Кобул шаҳрида Афғонистоннинг Ghazanfar Bank банки таъсисчилигида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг хорижий савдо майдончаси ўз фаолиятини бошлади.
Ўтган ҳафта давомида, яъни 17 – 23 ноябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 35 897 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 3,0% га кўпдир. Уларнинг 33,5% биржа савдоларига, қолган 66,5% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг xarid.uzex.uz электрон давлат харидлари тизимининг буюртмачилари ва иштирокчилари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор янгиликлар жорий этилди.