«COSCOM» МЧЖ (Uсell савдо белгиси) чиройли мобиль рақамларга 50% чегирма тақдим этди
Жорий йилнинг 15 июлидан бошлаб «COSCOM» МЧЖ (Uсell савдо белгиси) “ЎзРТХБ” АЖнинг mobilraqam.uzex.uz вебсайтида онлайн-аукцион орқали сотиладиган чиройли сонлар комбинациясига эга уяли телефон рақамлар акциясини бошлади. Акция доирасида, чиройли мобиль рақам харидорлари учун қуйидаги бонуслар тақдим этилади:
– 2019 йил 31 декабргача биржанинг вебсайтида харид қилинган мобиль рақамининг бошланғич нархига 50% чегирма.
– 2019 йил 16 октябргача биржанинг вебсайтида мобиль рақамларни харид қилган абонентлар учун атиги 1 сўм эвазига бир марталик бонус сифатида Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар учун 10 000 дақиқа берилади.
Батафсил маълумот учун Ucell компаниясининг абонентларини қўллаб-қувватлаш марказига (+99893) 180-00-00 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «COSCOM» МЧЖ (Uсell савдо белгиси) 2019 йилнинг 4 июнидан бошлаб пулли тоифадаги мобиль рақамларини mobilraqam.uzex.uz вебсайтида биржанинг электрон савдо тизимига қўйиб бормоқда.
Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Биржада 2024 йил 1-чорак якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
- UZEX ҳафталик дайжести (6 – 12 май)
- UZEX ҳафталик дайжести (29 апрел – 5 май)
- UZEX ва UZINFOCOM ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- UZEX ҳафталик дайжести (22 – 28 апрель)
- Бухорода хорижий экспертлар иштирокида семинар ўтказилди