Ҳафта якунида бензиннинг биржадаги нархи 9,5% га пасайди
15-19 ноябрь кунлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган очиқ биржа савдолари якунларига кўра АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача сотилиш нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 129,4 минг сўмдан 9 168,4 минг сўмгача, яъни 9,5% га пасайди.
Ҳафта якунига кўра биржа бозорининг мазкур сегментида таклиф даражаси 3,1% га ўсган.
Шунингдек, биржа савдоларига қўйилган бензин ҳажмида кичик 1 тонналик лотларнинг улуши 6% дан 30% гача оширилган. Бунинг натижасида биржа савдолари орқали бензинни сотиб олган харидорларнинг сони 32 тадан 143 тагача, яъни 4,5 баробарга ўсган.
Шу билан бирга, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг кўрсатмасига мувофиқ биржада бир харидор томонидан харид қилинадиган бензин ҳажмларининг максимал миқдори 60 тонналик лотлар бўйича 120 тонна ҳамда 1 тонналик лотлар бўйича 10 тонна миқдорида лимит ўрнатилди.
Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензиннинг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.
Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (29 апрел – 5 май)
- UZEX ва UZINFOCOM ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- UZEX ҳафталик дайжести (22 – 28 апрель)
- Бухорода хорижий экспертлар иштирокида семинар ўтказилди
- UZEX ҳафталик дайжести (15 – 21 апрель)
- Самарқандда ConFEAS 2024 халқаро биржа анжумани бўлиб ўтди