UZEX ҳафталик дайжести (5 – 11 февраль)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 5 февраль – 11 февраль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 922,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 37,8% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 78,0% биржа савдоларига, қолган 22,0% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 720,8 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 148,1 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 4 499 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 18,5 млрд сўмни ташкил қилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 280,5 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:
Шрот
Биржа савдоларига 21 182,0 тонна шрот қўйилди ва унинг 9 691,0 тоннаси, яъни 45,7% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 21 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда шрот бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 663,7 минг сўмдан 3 560,4 минг сўмгача пасайди. Шротнинг ўртача кунлик сотув ҳажми 1 938,0 тоннани ташкил қилди.
Аммиакли селитра
Биржа савдолари орқали 14 536,0 тонна аммиакли селитра сотилди. Аммиакли селитранинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2 907,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 41 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммиакли селитра бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 992,9 минг сўмдан 2 962,1 минг сўмгача пасайди.
Қора металл прокати
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларида 7 452,0 тонна қора металл сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 37 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда қора металл прокатининг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 727,8 минг сўмдан 8 639,6 минг сўмгача пасайди.
Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Биржада 2024 йил 1-чорак якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
- UZEX ҳафталик дайжести (6 – 12 май)
- UZEX ҳафталик дайжести (29 апрел – 5 май)
- UZEX ва UZINFOCOM ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- UZEX ҳафталик дайжести (22 – 28 апрель)
- Бухорода хорижий экспертлар иштирокида семинар ўтказилди