Электрон танлов ва тендерлар бўйича 6,6 млрд сўмлик битимлар тузилди
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг электрон танлов ва тендерлар etender.uzex.uz вебсайтида, мазкур савдо тизими ишга туширилганидан буён 6,6 млрд сўмлик 38 та битимлар тузилди. Ўтказилган электрон танлов ва тендерларда 58 та давлат буюртмачилари ва 85 та иштирокчилар, яъни товар етказиб берувчилар иштирок этишган.
Давлат харидлари бўйича танлов ва тендерларнинг электрон шаклда ўтказилиши натижасида буюртмачилар томонидан 488,1 млн сўмлик маблағлар иқтисод қилинди.
Электрон танлов ва тендер бўйича энг йирик битимлар Наманган вилояти (37%) ва Тошкент шаҳри (30%) да тузилди. Кейинги ўринларда турган Бухоро ва Сирдарё вилоятларининг улушлари мос тарзда 19% ва 8% ни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, давлат харидлари бўйича электрон танлов ва тендерининг etender.uzex.uz савдо тизими танлов ва тендерларнинг шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталининг оператори – Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан жорий йилнинг май ойида ишга туширилган.
Товар етказиб берувчилар электрон танлов ва тендерларда иштирок этишлари учун etender.uzex.uz вебсайтда онлайн-рўйхатдан ўтиш ва аванс тўловларини киритишлари лозим.
Қўшимча маълумот учун, UZEX биржасининг Call-маркази операторлари ва мутахассисларига @uzexfeedbackbot телеграм боти ёки қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
(+71) 207-00-33 (11-62 қисқа рақам).
(+71) 213-33-45.
(+71) 213-33-51.
Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Биржада 2024 йил 1-чорак якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
- UZEX ҳафталик дайжести (6 – 12 май)
- UZEX ҳафталик дайжести (29 апрел – 5 май)
- UZEX ва UZINFOCOM ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- UZEX ҳафталик дайжести (22 – 28 апрель)
- Бухорода хорижий экспертлар иштирокида семинар ўтказилди