ОММАБОП САВОЛ-ЖАВОБЛАР
Биржа савдолари
Биржада брокерлик фаолиятини бошлаш ва рўйхатдан ўтиш тартиби қандай?
Биржада брокерлик фаолияти билан юридик шахслар шуғулланиши мумкин.Биржа аъзолигига қабул қилиш тартиби биржа савдоларини ўтказиш қоидаларининг 27-34 бандларида кўрсатилган (манба: http://uzex.uz/uz/pages/about-documents).Accred.uzex.uz сайтига ЭРИ ёрдамида кириб рўйхатдан ўтилади.Шундан сўнг, биржа савдоларини ўтказиш қоидаларининг 27-бандида кўрсатилган ҳужжатлар accred.uzex.uz сайтида бириктирилади. Ҳужжат намуналари мазкур сайт орқали юклаб олинади.
Биржа аъзолари ва трейдерлар имтиҳонининг тартиби, жадвали ва саволларини қаердан олиш мумкин?
Трейдерларнинг тест саволлари биржанинг расмий веб-сайтида, Бош саҳифа/Биржа ҳақида/ ҳужжатлар саҳифасида жойлаштирилган (манба: https://uzex.uz/uz/pages/about-documents). Биржа аъзолари ва трейдерларини тестдан ўтказиш жадвали расмий сайтнинг ҳужжатлар бўлимига жойлаштирилган (манба: https://uzex.uz/uz/pages/about-documents). Трейдерларни тестдан ўтказиш биржа аъзоларини тестдан ўтказиш тартибига асосан амалга оширилади (манба: https://uzex.uz/uz/pages/about-documents)
Биржа савдоларида кимлар иштирок эта олади ва қайси биржа товарини кимлар сотиб олиш ҳуқуқига эга?
Биржа савдоларида барча юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар иштирок этиши мумкин. Қуйидаги товарлар бундан мустасно:
1. АИ-80 бензин - фақат автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари (Ўзнефтгазинспекция рўйхати бўйича, манба: https://www.uzngi.uz/uz/).
2. Буғдой - 3 ва ундан юқори синфлардаги сотиб олинган буғдойнинг 75 фоизидан кам бўлмаган ун маҳсулотини биржа савдолари орқали сотиш мажбуриятини олган корхоналар (рўйхат бўйича)
3. Экстракцион бензин, мис катоди, мис катанкаси, иккиламчи алюминий ва металл рух - фақат туман (шаҳар) ҳокимликлари хулосасига мувофиқ уларни кейинчалик қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган корхоналар.
4. Пахта техник чигити - пахта техник чигитини тўлиқ технологик циклда қайта ишлаш қувватларига эга бўлган ҳамда тегишли гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатлари мавжуд маҳаллий корхоналар.
5. Пахта толаси - пахта толасини қайта ишлаш қуввати мавжудлиги тўғрисида биржага туман (шаҳар) ҳокимликларининг тавсияларини тақдим этган корхоналар.
6. Истеъмол этил спирти - тегишли лицензия ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, фақат ўз эҳтиёжлари учун охирги истеъмолчи сифатида фойдаланиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлари.
7. Нефть ва газ конденсати - тегишли лицензия ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ишлаб чиқарувчи корхоналар.
8. Кумуш ва олтин - заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар.
Биржа савдолари қайси норматив ҳужжатларга асосланган ҳолда амалга оширилади?
Амалдаги норматив ҳужжатлар билан биржанинг расмий веб-сайтидаги Бош саҳифа/Биржа ҳақида/ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар саҳифаси орқали танишиш мумкин (манба: https://uzex.uz/uz/pages/regulatory-framework)
Биржа савдоларида қатнашиш учун иштирокчилар қай тартибда пул ўтказмаларини амалга оширадилар?
Биржа савдоларида иштирок этмоқчи бўлган юридик шахслар пул маблағларини биржанинг иккиламчи 20208000300600257009 сонли ҳисоб рақамига ўтказадилар. 24/7 тўлов тизими орқали ўтказилган пул маблағлари иш кунининг эртасига тушади. Клиринг иштирокчиларининг шахсий кабинетига ушбу тўғрисида эълон берилган. Юридик шахслар томонидан ўтказилган пул маблағлари клиринг тизимига уларнинг фойдаланувчининг шахсий рақами (ФШР) га автоматик равишда ўтиради.
Ҳафталик котировка - бу нима?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Биржа савдоларида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги махсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 24-бандида ўртача ҳисобланган биржа котировкалари (нарх) ҳар бир маҳсулот бўйича унинг нави, синфи, маркаси, типи, қадоғи ва бошқа хусусиятларига кўра савдо ҳафтаси мобайнида ўтказилган биржа савдолари натижаларига асосан ҳисобланиши белгиланган. Бунга кўра, биржанинг расмий веб-сайтида, ҳафтанинг ҳар сешанба куни, ўтган ҳафта савдо якуни бўйича ҳафталик котировка эълон қилинади (манба: https://uzex.uz/uz/pages/weekly-quotes)
Ҳафталик котировкада маҳсулот нархи ҚҚС билан кўрсатилганми?
Биржа битими бўйича юкланган товар учун ҳисоб-китоблар, товарни юклаб жўнатишда сотувчи ва харидор ўртасида расмийлаштириладиган ҳисобварақ-фактурага мувофиқ амалга оширилади ва қўшилган қиймат солиғи бўйича маълумот ушбу ҳисобварақ-фактурада қайд қилинади. Бунга кўра, ўртача ҳисобланган биржа котировкаларини (нарх) ҳисоблашда, қўшилган қиймат солиғини инобатга олиш ёки олмаслик амалдаги қонунчилик билан тартибга солинмаган.
Муайян маҳсулотнинг сотилиш нархлари тўғрисида Биржадан қай тартибда маълумот олиш мумкин?
“ЎзРТХБ” АЖнинг савдо платформалари орқали муайян маҳсулотнинг сотилган нархлари тўғрисидаги маълумотни тайёрлаш ва тақдим этиш, биржада белгиланган тарифларга асосан шартномавий муносабатлар асосида ҳақ тўлаш эвазига кўрсатиладиган биржа хизматлари турига киради. Биржа билан ахборот хизматлари кўрсатиш бўйича шартнома тузиш масалаларида биржанинг Товар бозорларини таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш Марказига 71 207 00 33 (1113 ва 1114) телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Тарифлар билан биржанинг расмий веб-сайтидаги Бош саҳифа/Биржа ҳақида/Биржа битимлари билан боғлиқ тарифлар саҳифасидан танишиш мумкин (манба: https://uzex.uz/uz-cyrl/pages/online-exchange-trades-tariff )
Биржа савдоларига қўйилган товарлар рўйхатини қаердан олиш мумкин?
Биржанинг веб-сайтида жойлашган котировкалаш варағидан (манбалар: https://uzex.uz/Trade/ContractsSum / https://uzex.uz/Trade/ContractsCurrency).
Биржа савдолари қачон ўтказилади?
Биржа савдолари вақт жадвалига мувофиқ.
Биржа савдоларида маҳсулотларни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
Шартнома-топшириғи, харидор-сотувчининг қарори, юкориликвидлик ва монопол турдаги маҳсулотлар учун, низомларга мувофиқ маҳсулотларни сотиб олишни тасдиқловчи ҳужжатлар.
Битимни рўйхатга олинмаслик ҳолатларини қайси комиссия кўриб чиқади?
Интизом комиссияси.
Брокер харидор/сотувчи биржавий шартномани расмийлаштиришдан бош тортган ҳолда, унга нисбатан қандай жарималар қўлланилади?
Агар битим қиймати энг кам иш ҳақини 50 баробаригача бўлган ҳолатда – энг кам иш ҳақининг 0,5 баробари, агар битим қиймати энг кам иш ҳақининг 100 баробаригача бўлган ҳолатда – энг кам иш ҳақи 1 баробари, агар шартнома қиймати энг кам иш ҳақи 1000 баробаригача бўлган ҳолатда – энг кам иш ҳақи 5 баробари, агар битим қиймати энг кам иш ҳақи 1000 баробаридан юқори бўлган ҳолатда – энг кам иш ҳақининг 10 баробари.
Брокерлик идорасига нисбатан жарима санкцияларини қўллаш қайси комиссия ваколатида?
Интизом комиссияси.
Келишмовчилик ҳолатларини қайси комиссия кўриб чиқади?
Арбитраж комиссияси.
Котировкалар рўйхатига қандай маҳсулотлар кириши мумкин?
Котировкалар рўйхатига киритилиши мумкин бўлган маҳсулотлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим: маҳсулотлар улгуржи савдога қўйилади; маҳсулотлар бир турдаги стандарт кўринишга эга бўлади; маҳсулотлар савдога доимий тарзда қўйиб борилади; маҳсулотнинг маълум бир партияси бўлмаган ҳолатда, у бошқа бир партия билан алмаштирилиши мумкин; маҳсулотни савдога қўйилган ҳолатда уни олдиндан текшириш талаб қилинмайди.
Қайси сабабларга кўра биржа битими ўз кучини йўқотиши мумкин?
1. Ўз вақтида тўлов амалга оширилмаса ёки маҳсулотни етказиб берилмаган ҳолатларда.
2. Арбитраж ва интизом комиссияларининг қарорларига мувофиқ.
Листинг комиссиясининг ишчи органи қайси бўлим ҳисобланади?
Маклериат, алоқа учун тел.: +712070033 (1101/1106)
Маҳсулотларни график кўринишда киритиш механизми қандай?
Ўзбекистон республикаси Вазирлар маҳкамасининг 57 –сонли қарорига мувофиқ 05.02.2004 йилдан бошлаб графиклар Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан тасдиқланади ва биржага юборилади. Маклериатдан филиал маклерларига электрон почта орқали биржа савдо иштирокчиларига веб-сайт орқали тақдим этилади.
Маҳсулотни котировкалар рўйхатига киритиш учун неча кун талаб қилинади?
Маҳсулотни савдога киритиш ҳақидаги листинг комиссиясининг қарори қабул қилингандан кейин икки иш куни мобайнида.
Маҳсулотни котировкалар рўйхатига киритиш учун нима қилиш керак (Релистинг)?
Маҳсулотни котировкалар рўйхатига қайта киритиш ҳақидаги сотувчининг сўровномаси.
Релистинг нима?
Маҳсулотнинг котировкалар рўйхатига қайта киритилиши.
Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари бажарилмаган тақдирда қандай жарималар қўлланилади?
Айбдор деб топилган биржа аъзосига энг кам иш ҳақининг 2 баробарида жарима солинади. Йил мобайнида айнан шу қоидабузарлик такрорланган ҳолатида энг кам иш ҳақининг 4 баробари, 2 маротадан ортиқ такрорланган ҳолатида эса энг кам иш ҳақининг 4 баробарида. Йил мобайнида айнан шу қоидабузарлик 3 маротабадан ортиқ такрорланса – аккредитация тўхтатилишига олиб келади.
Ҳар бир маҳсулот учун аниқ қиймати нимага асосан ўрнатилади?
Ҳуқуқий-меъёрий актлар ёки битим шартларига мувофиқ.
Экспорт шартномасини тузиш учун қандай ҳужжатлар зарур?
Экспорт шартномаси, экспорт битимининг реестри, харидорнинг брокерга буйруғи, харидор билан тузилган шартнома-топшириғи, сотувчи билан шартнома-топшириғи, маҳсулот учун омборхона маълумотномаси.
Янги стандарт турдаги биржа битимларини очиш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозим?
Листинг комиссиясининг низомига кўра – маҳсулотни котировкалар рўйхатига киритиш ҳақидаги сўровнома, кафолат хати, омборхона маълумотномаси ва маҳсулот келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Давлат харидлари электрон тизими
Давлат харидлари электрон савдоларига кириш учун иштирокчи қайси мезон талабларига мувофиқ бўлиши керак?
“Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 3015, 2018 йил 21 май) нинг 20-бандида иштирокчиларни харидга киритиш:
1. Уларнинг шартнома тузиш учун қонуний ҳуқуққа эгалик;
2. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;
3. Ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;
4. Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги мезонларига мувофиқ бўлганда амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.
Давлат харидлари электрон савдоларида қатнашиш учун иштирокчилар (етказиб берувчилар) Операторнинг қайси ҳисоб варақларига аванс тўловларини ўтказишлари талаб этилади?
Иштирокчилар давлат харидлари электрон савдолари (xarid.uzex.uz) да қатнашиш учун Операторнинг ХАБ “Трастбанк” бош офиси амалиёт бошқармасидаги МФО 00491 20208000900600257053 иккиламчи ҳисобварағига аванс тўловларини ўтказишлари талаб этилади.
Давлат харидлари электрон савдоларида қатнашиш учун буюртмачилар Операторнинг қайси ҳисобварақларига аванс тўловларини ўтказишлари талаб этилади?
Бюджет буюртмачилари давлат харидлари электрон савдолари (xarid.uzex.uz) да қатнашиш учун Операторнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида давлат харидлари Оператори учун очилган қуйидаги махсус шахсий ҳисобварақларга аванс тўловларини ўтказишлари талаб этилади: 700110860262877950600262006 - Оператор воситачилик йиғими (0.15%) учун 700110860262877950600262007- Шартнома бўйича тўлиқ тўлов учун (100%) Корпоратив буюртмачилар давлат харидлари электрон савдолари (xarid.uzex.uz) да қатнашиш учун Операторнинг ХАБ “Трастбанк” бош офиси амалиёт бошқармасидаги МФО 00491 20208000900600257053 иккиламчи ҳисобварағига аванс тўловларини ўтказишлари талаб этилади.
Аванс тўлови нима?
Аванс тўлови — қонунчиликда белгиланган тартибда давлат буюртмачиси ва харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси томонидан киритиладиган, давлат харидларининг электрон тизими операторининг воситачилик йиғимини ва томонларнинг закалатини ўз ичига олган молиявий маблағлар суммаси.
Аванс тўловини ўтказишда ўтказманинг тўлов мақсадида нима ёзилади?
Тўлов мақсади: Ўзб. Рес. ВМнинг 20.05.22 йилдаги 276-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомга асосан давлат харидлари электрон савдоларида иштирок этиш учун аванс тўлови ўтказилмоқда.
Қўшимча закалат пули қачон талаб этилади ва у қандай ҳисобланади?
Агар нарх сўрови мобайнида иштирокчи томонидан таклиф қилинган сумма давлат буюртмачиси томонидан танланган суммадан 20 ва ундан ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи давлат буюртмачиси томонидан танланган офертанинг суммаси ва ўзи томонидан таклиф этилган сумманинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни олдиндан киритиши шарт. Бунда офертанинг суммаси: базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошмайдиган ҳолларда қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан; базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошган ҳолларда қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг бараваридан ошмаслиги керак. Қўшимча закалат мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу таклифлар давлат харидларининг электрон тизими томонидан автоматик равишда рад этилади. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 43-банди) Қўшимча закалат пулини ҳисоблаш: Бошланғич нарх: 100 000 сўм Нарх таклифи бошланғич нархдан 20% ва ундан паст нарх таклифи берилганда, ушбу таклиф қабул қилиниши учун аванс тўлови билан бирга яна қўшимча закалат пули киритиш талаб этилади. Нарх таклифи Талаб этиладиган аванс тўлови Закалат Воситачилик йиғими Жами 1-қадамда берилган нарх 98 000 3000 сўм 150 сўм 3150 сўм 2-қадамда берилган нарх 96 000 3000 сўм 150 сўм 3150 сўм 3-қадамда берилган нарх 94 000 3000 сўм 150 сўм 3150 сўм 7- қадамда берилган нарх 80 000 3000+ 20 000=23 000 сўм* 150 сўм 23 150 сўм 8-қадамда берилган нарх 78 000 3000+ 22 000=25 000 сўм** 150 сўм 25 150 сўм *Қўшимча закалат пулининг ҳисобланиши: **Бошланғич нарх – Берилаётган нарх таклифи = Қўшимча закалат пули 100 000 сўм – 78 000 сўм = 22 000 сўм
Давлат харидлари электрон савдоларида тузилган шартнома бўйича товарни қачон етказиб бериш лозим?
Ижрочи (етказиб берувчи) шахсий кабинетига Оператор томонидан шартнома бўйича тўлиқ тўлов тўланганлиги ва ушбу шартнома бўйича товарни етказиб бериш мумкинлиги тўғрисидаги хабарномани олганидан сўнг, шартномада белгиланган муддатдан кечиктирмай буюртмачига товарни етказиб бериши керак.
Агарда ижрочи (етказиб берувчи) шахсий кабинетига шартнома бўйича тўлиқ тўлов тўланганлиги ва ушбу шартнома бўйича товарни етказиб бериш мумкинлиги тўғрисидаги хабарнома келиб тушмасдан аввал товарни етказиб берилган бўлса, товар учун тўлов кимнинг зиммасида бўлади?
Ижрочи ҲККП томонидан маблағ тушганлиги тўғрисидаги хабарнома юборилишидан олдин товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берган тақдирда, давлат буюртмачиси томонидан қабул қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўлов амалга оширилмаслиги билан боғлиқ хатарлар ижрочининг зиммасида бўлади.Яъни, Оператор ушбу шартнома бўйича етказиб берилган товар учун тўловни кафолатламайди.
Давлат харидлари электрон савдоларида шартноманинг тўлов ва етказиб бериш муддатлари қандай ҳисобланади ?
Шартномага тўлиқ тўловни амалга оширишда тўлов муддати иш кунларида ҳисобланади.Етказиб бериш муддати, шартномага тўлиқ тўлов амалга оширилган кундан кейинги кундан бошлаб, иш кунларида (5-иш кунлик ҳисобда) санаб ҳисобланади.
Тўлиқ тўлов буюртмачи томонидан шартномада белгиланган муддат ичида ўтказилмаган тақдирда, унинг закалат пули неча кун ичида ижрочи (етказиб берувчи) га ўтказиб берилади?
Агарда корпоратив буюртмачи электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартномада белгиланган муддатда тўловни амалга оширмаса, унинг закалати бир иш кунида ижрочининг ҲККПдаги тегишли ҳисобварағига ўтказилади.
Операторга етказиб берилган товар учун тўловни ўтказиш учун нима асос бўлиб ҳисобланади ?
Агар буюртмачи бюджет буюртмачиси бўлса: Етказиб берилган товар учун тўловни ўтказишга асос, бюджет буюртмачиси томонидан УзАСБО дастурига киритилган ва Молия вазирлиги томонидан Операторга жўнатилган ҳисоб-фактура ҳисобланади. Агар буюртмачи корпоратив буюртмачи бўлса: Етказиб берилган товар учун тўловни ўтказишга асос, корпоратив буюртмачи томонидан шахсий кабинет орқали “бажарилди” тугмасини босиш орқали Операторга келиб тушган маълумот ҳисобланади.
Бюджет буюртмачиси товар қабул қилганидан сўнг неча кун ичида ҳисоб-фактурани “бюджет ташкилотларининг ҳисоби ва ҳисоботлари автоматлаштирилган тизимининг дастурий комплекси” (УзАСБО дастури) га киритишга мажбур ?
Бюджет буюртмачиси электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома асосида товарни (ишни, хизматни) тўлиқ қабул қилгандан сўнг уч иш куни мобайнида бу тўғрисидаги ахборотни бюджет ташкилотларининг ҳисоби ва ҳисоботлари автоматлаштирилган тизимининг дастурий комплекси (УзАСБО дастури) орқали ДМБАТга киритишга ва юборишга мажбур.
Корпоратив буюртмачиси товар қабул қилганидан сўнг неча кун ичида товарни тўлиқ ҳажмда қабул қилганлиги тўғрисидаги маълумотни шахсий кабинети орқали Операторга юборишга мажбур?
Корпоратив буюртмачи электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома асосида товарни (ишни, хизматни) тўлиқ қабул қилганидан кейин уч иш куни мобайнида бу тўғрисидаги ахборотни ўзининг шахсий кабинетидан фойдаланган ҳолда операторга юборишга мажбур.
Товар қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот келиб тушгандан сўнг Оператор қандай амалиётларни бажаради?
Оператор товарлар (ишлар, хизматлар) электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича тўлиқ ҳажмда етказилганлиги ҳақидаги маълумотни олгандан сўнг бир иш куни давомида: электрон тўлов топшириқномасини шакллантиради ва ДМБАТга юборади, у эса тўлов топшириқномасини олгандан сўнг бир иш куни давомида бюджет буюртмачиларининг пул маблағларини ижрочига юборади; электрон тўлов топшириқномасини шакллантиради ва операторга хизмат кўрсатувчи банкка юборади, у эса тўлов топшириқномасини олгандан сўнг бир иш куни мобайнида корпоратив буюртмачиларнинг маблағларини ижрочига юборади; ижрочининг закалатига қўйилган бандни бекор қилади ва тегишли шахсий ҳисобварағига қайтаради; закалатни банддан ечади ва корпоратив буюртмачининг тегишли шахсий ҳисобварағига қайтаради, бундан закалат шартнома бўйича тўлаш суммасига қўшиб ҳисобланган ҳоллар мустасно; электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилганлиги ҳақидаги маълумотни давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштиради.
Шартнома бўйича тўлиқ тўловдан қачон банд бекор қилиниб буюртмачига қайтарилади?
Давлат буюртмачиси томонидан электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлиги ҳақидаги маълумот тақдим қилинмаганда, ҲККП ушбу шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш муддати тугагач уч иш кунидан сўнг: корпоратив буюртмачи томонидан ушбу шартнома бўйича киритилган маблағлардан бандни бекор қилади, бундан закалат суммаси мустасно; корпоратив буюртмачи ва ижрочининг закалатига суд ёки Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки шартнома бекор қилингунга қадар банд қўяди.
Шартнома шартлари ижрочи (етказиб берувчи) томонидан бажарилмаганда буюртмачига ўтказиладиган жарима суммаси миқдори?
Агар шартнома ижрочи (етказиб берувчи)дан жарима билан бекор қилинганда тақдирда, ижрочи (етказиб берувчи)нинг закалат суммаси буюртмачига жарима сифатида ўтказиб берилади.
Агар шартнома бўйича тўлиқ тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган ва буюртмачининг закалат пули жарима сифатида ижрочи (етказиб берувчи) га ўтказиб берилган бўлса, лекин ижрочи (етказиб берувчи) Оператордан тўлиқ тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги хабарномани олмасдан товар етказиб берган бўлса, товар учун тўлов қандай амалга оширилади?
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига асосан ижрочи ҲККП томонидан маблағ тушганлиги тўғрисидаги хабарнома юборилишидан олдин товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берган тақдирда, давлат буюртмачиси томонидан қабул қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўлов амалга оширилмаслиги билан боғлиқ хатарлар ижрочининг зиммасида бўлади. Товар тўлиқ ҳажмда қабул қилинган, лекин тўлиқ тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли буюртмачининг закалат пули ижрочига ўтказиб берилган шартномани тиклаш учун корпоратив буюртмачиси шахсий кабинетдан ушбу шартнома қаршисида жойлаштирилган “тиклаш” тугмасини босади ва ҳисоб-фактура рақами, санаси ва етказиб берилган товар суммасини киритади. Бунда, шартнома тиклаш бўйича таклиф ижрочига юборилади. Ижрочи томонидан таклиф қабул қилинганда шартнома “Бажарилган(тикланган)” ҳолатига ўтади. Ижрочига тўлов ўтказиб берилади.
Шартнома бўйича товар тўлиқ ҳажмда етказиб берилган, лекин бюджет буюртмачиси томонидан ўз вақтида ҳисоб-фактурани УзАСБО дастурига киритилмаган (ёки корпоратив буюртмачиси томонидан шахсий кабинет орқали ушбу киритилмаган), шартномалар бўйича етказиб берилган товар учун тўловни ижрочига ўтказиб бериш учун нима қилиш керак?
Бюджет буюртмачиси ҳисоб фактурани УзАСБО дастурига киритади. Корпоратив буюртмачиси шахсий кабинетдан ушбу шартнома қаршисида жойлаштирилган “тиклаш” тугмасини босади. Бунда, шартнома тиклаш бўйича таклиф ижрочига юборилади ва ижрочи ўз шахсий кабинетида жараённи тасдиқлайди. Ижрочи томонидан таклиф қабул қилинганда шартнома “Бажарилган(тикланган)” ҳолатига ўтади. Мазкур ҳолатларда Оператор ижрочига шартнома бўйича тўловни ўтказиб берилади.
Давлат харидлари электрон савдоларида тузилган шартномаларни шахсий кабинет орқали бекор қилиш мумкинми?
Ҳа, шартномаларни - Томонларга жарималарсиз; - Буюртмачидан жарима ундирган ҳолда; - Етказиб берувчидан жарима ундирган ҳолда бекор қилиш мумкин.
Шартномани бекор қилиш учун сўров қандай шакллантирилади?
Ташаббускор томон ўз шахсий кабинетидаги “Менинг шартномаларим рўйхати” бўлимидан “Бекор қилиш” (“Расторгнуть”) тугмасини босади. Буюртмачи ҳам етказиб берувчи ҳам шартномани бекор қилишда ташаббускор томон бўлиши (яъни бекор қилиш тўғрисидаги таклифни биринчи бўлиб шакллантирган тараф) мумкин.
Шартнома бекор қилинганлигини қандай текшириш мумкин?
“Бекор қилиш” тугмасини босиш натижасида ташаббускор томоннинг шахсий кабинетида “Бекор қилиш” бўлими (фаол сўровлар кичик бўлими) да мазкур лот бўйича шартномани бекор қилиш таклифи шаклланади. Қарши томоннинг (иккинчи тараф) шахсий кабинетидаги “Бекор қилиш” бўлими (фаол сўровлар кичик бўлими) да ҳам мазкур лот бўйича шартномани бекор қилиш таклифи қабул қилиш ёки рад этишни танлаш имконияти билан шаклланади. Агар қарши томон (иккинчи тараф) шартномани бекор қилиш сўрови (таклифи) ни қабул қилса ёки рад этса, ушбу сўров (таклиф) ҳар икки томоннинг шахсий кабинетидаги “Фаол сўровлар” кичик бўлимидан “Архив” кичик бўлимига ўтказилади. (Бекор қилиш таклифи қабул қилинганлиги ёки рад этилганлигини сўров (таклиф) “Архив” кичик бўлимга ўтишидан билиш мумкин). Агарда қарши томон (иккинчи тараф) шартномани бекор қилиш сўрови (таклифи) ни эътиборсиз қолдирса (қабул қилмаса ёки рад этмаса) ушбу сўров “Архив” кичик бўлимига ўтказилади, ва ташаббускор томон яна бир бор ушбу сўровни шакллантиришига тўғри келади.
Шартнома бекор қилиниши натижасида Оператор томонидан қандай амалиётлар бажарилади?
Шартномани бекор қилиш натижасида томонларнинг закалат пуллари банддан озод қилинади, агарда шартнома жарима билан бекор қилинган бўлса, айбдор томоннинг закалат пули жабрланувчи томоннинг банкдаги ҳисобрақамига ўтказилади
Мобиль рақамлар
Мобилрақамлар онлайн аукционида қандай иштирок этиш мумкин?
Бунинг учун, mobilraqam.uzex.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтилади (сайтнинг ўнг бурчагида ШАХСИЙ КАБИНЕТ ва РЎЙХАТДАН ЎТИШ тугмаларини босган ҳолда). Рўйхатдан ўтишда мижоз ўз телефон рақами ва шахсий маълумотларини киритиши зарур (манба: https://mobilraqam.uzex.uz/register)
Мобилрақам онлайн аукционида рақам олишда мижоз билиши керак бўлган асосий шартлар нималардан иборат?
1. Мобилрақам онлайн аукционида ютилган рақам биржанинг ахборот тизимида рўйхатдан ўтган шахс номига расмийлаштирилади.
2. Савдода мижоз исталган ҳудуд рақамини танлаш ҳуқуқига эга, савдо натижасига кўра рақам исталган вилоятдаги мобил оператор офисида расмийлаштирилиши мумкин.
3. Ютилган рақамнинг 100% пули фақат мижоз шахсий кабинети орқали 1 маротаба тўланади, тўлов муддати савдо тугаган кундан бошлаб 5 иш куни.
4. Расмийлаштириш муддати тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 10 календарь куни.
Мижозлар мобилрақам онлайн аукционида рақамни харид қилиш учун қай тартибда пул ўтказмаларини амалга оширадилар?
Жисмоний шахслар ўз шахсий кабинетларининг “Баланс” бўлимида пластик картани бириктирадилар (билиш муҳим! Ҳозирги кунда, фақат UzCard пластик карталаридан фойдаланиш мумкин). Юридик шахслар шахсий банк ҳисоб рақамларидан mobilraqam.uzex.uz веб-сайтининг пастги қисмида кўрсатилган 20208000900600257039 ҳисоб рақамига заколат ва воситачилик йиғимларига етарли бўлган маблағларни ўтказадилар.Тўлов мақсади: мобилрақам харид қилиш учун аванс тўлови, тўлов коди: 00668.
Веб-сайтда рўйхатдан ўтиш вақтида хато киритилган ёки ўзгарган шахсий маълумотларни қандай янгилаш мумкин?
Жисмоний ва юридик шахсларнинг шахсий маълумотлари уларнинг ёзма мурожаатига асосан ўзгартирилади. Бунда, жисмоний шахслар ёзма аризасини имзолаган ва паспорт нусхасини илова қилган ҳолда, юридик шахслар хатни бланкада бурчак штампи, муҳр ва раҳбар имзоси билан тасдиқлаган ҳолда тақдим қилади ва биржанинг электрон почта манзили info@rtsb.uz га юборади ёки биржа офисига олиб келиши мумкин. Ариза намунаси веб-сайтнинг БИЛИШ ФОЙДАЛИ бўлимида жойлаштирилган (манба: https://mobilraqam.uzex.uz/help )
Мобил операторларнинг Республика бўйича офис манзиллари ва иш тартиби.
Mobi.uz мобил операторларнинг манзили Тошкент шахри Амир Темур шоҳ кўчаси 24, Иш вақти: 9:00-20:00. Beeline мобил операторларнинг манзили Тошкент шахри Бухоро кўчаси 1, Иш вақти: 9:00-20:00. Ucell мобил операторларнинг манзили Тошкент шахри Вахидов кўчаси 118, Иш вақти: 9:00-18:00. Uzmobile мобил операторларнинг манзили Тошкент шахри Алишер Навои кўчаси 28А, Иш вақти: 9:00-20:00. TBM мобил операторларнинг манзили Тошкент шахри Себзор массиви 18А, Иш вақти: 9:00-20:00. Perfectum мобил операторларнинг манзили Тошкент шахри Тарас Шевченка кўчаси 21, Иш вақти: 9:00-18:00.
“Ўзбекистон республикаси товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти ахборот тизимида талаб қилиб олинадиган рақамлар комбинациясида абонент рақамларидан ва қисқа (4 рақамли) рақамлардан фойдаланиш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи электрон аукцион ўтказиш ҚОИДАЛАРИ билан қаерда таниниш мумкин?
Қоидалар билан mobilraqam.uzex.uz веб-сайтининг БИЛИШ ФОЙДАЛИ рукнида танишиш мумкин (манба: https://mobilraqam.uzex.uz/help).
Биржа расмий веб-сайтида савдо рўйхатига киритилмаган рақамларни қандай буюртма қилиш мумкин?
Мобил оператор бош офисига мурожаат қилган ҳолда, маълумотни аниқлаштириш мумкин.
Mobilraqam.uzex.uz веб-сайтида савдога қўйилган 4 рақамли қиска рақамларни кимлар олиши мумкин?
"ЎзРТСБ" АЖ ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўртасидаги ўзаро келишув шартномасида:
1. 4 рақамли қиска рақамларни фақат юридик шахслар олиши мумкинлиги,
2. Юридик шахс савдодан иштирок этишдан аввал маҳаллий Ҳокимиятдан керакли ҳужжатларни олиши лозимлиги,
3. Юридик шахс номида бундан аввал бошқа қисқа рақам расмийлаштирилмаган бўлиши кераклиги келтирилган.
Авторақамлар
Оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ (рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси)ни қай тартибда олиш мумкин?
Бунинг учун, avtoraqam.uzex.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтилади (сайтнинг ўнг бурчагида КИРИШ ва РЎЙХАТДАН ЎТИШ тугмаларини босган ҳолда). Рўйхатдан ўтишда мижоз ўз телефон рақами ва шахсий маълумотларини киритиши зарур (манба: https://avtoraqam.uzex.uz/cyrl/account/register ):
Оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ (рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси)ни олишда мижоз билиши керак бўлган асосий шартлар нималардан иборат?
1. Оширилган тўлов ставкалари бўйича РЎДРБ (рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси) биржанинг ахборот тизимида рақобатли жараёнда ғолиб бўлганларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларига берилади, яъни авторақам харид қилиш мақсадида веб-сайтда рўйхатдан ўтган мижоз номида албатта автотанспорт воситаси бўлиши шарт!
2. Савдода мижоз ўзининг рўйхатдан ўтган турар-жой ҳудудига кўра рақам танлаб иштирок этиши лозим, бошқа вилоят рақами ютилган ва пули тўланган ҳолатда ЙҲХББ да расмийлаштирилмайди!
3. Ютилган рақамнинг 100% пули фақат мижоз шахсий кабинети орқали 1 маротаба тўланади, тўлов муддати савдо тугаган кундан бошлаб 5 иш куни.
4. Расмийлаштириш муддати тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 10 календарь куни.
Аукционда ютилган оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ (рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси) ни биржа орқали қайта сотиш мумкинми?
Йўқ, рақам шахсий мулк ҳисобланмайди (манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли Қарори).
Мижозлар оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ (рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси)ни харид қилиш учун қай тартибда пул ўтказмаларини амалга оширадилар?
Жисмоний шахслар ўз шахсий кабинетларининг “Баланс” бўлимида пластик картани бириктирадилар (билиш муҳим! Ҳозирги кунда, фақат UzCard пластик карталаридан фойдаланиш мумкин). Юридик шахслар шахсий банк ҳисоб рақамларидан avtoraqam.uzex.uz веб-сайтининг пастги қисмида кўрсатилган 20208000900600257039 ҳисоб рақамига заколат ва воситачилик йиғимларига етарли бўлган маблағларни ўтказадилар.Тўлов мақсади: оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ (рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси)ни харид қилиш учун аванс тўлови, тўлов коди: 00668.
Веб-сайтда рўйхатдан ўтиш вақтида хато киритилган ёки ўзгарган шахсий маълумотларни қандай янгилаш мумкин?
Жисмоний ва юридик шахсларнинг шахсий маълумотлари уларнинг ёзма мурожаатига асосан ўзгартирилади. Бунда, жисмоний шахслар ёзма аризасини имзолаган ва паспорт нусхасини илова қилган ҳолда, юридик шахслар хатни бланкада бурчак штампи, муҳр ва раҳбар имзоси билан тасдиқлаган ҳолда тақдим қилади ва биржанинг электрон почта манзили info@rtsb.uz га юборади ёки биржа офисига олиб келиши мумкин. Ариза намунаси веб-сайтнинг БИЛИШ ФОЙДАЛИ бўлимида жойлаштирилган (манба: https://avtoraqam.uzex.uz/cyrl/home/help)
Аукционда ютилган оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ (рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси) қаерда расмийштирилади?
Мижоз шахсий кабинетида, МЕНИНГ РАҚАМЛАРИМ бўлимида, ютилган рақамнинг ўзида кўрсатилган ИИБ ЙҲХББ бўлинмасида.
Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби қайси норматив ҳужжатларга асосланган ҳолда амалга оширилади?
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли "Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 ноябрдаги 687-сонли қарори “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”
2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида.