ПАХТА СЕКЦИЯСИ
ПАХТА СЕКЦИЯСИ
Пахта хомашёсининг бошланғич нархи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги “Пахта хом ашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-7-сон Фармонида 2025 йил пахта ҳосилидан бошлаб пахта толасининг Нью-Йорк биржасидаги фьючерс котировкаларининг охирги 6 ойдаги ўртача котировкасидан келиб чиққан ҳолда келгуси йил ҳосили учун пахта хом ашёсининг бошланғич нархини (биринчи нав, иккинчи синф) аниқлаб, Биржанинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши белгиланган.
Ушбу Фармон билан тасдиқланган “Пахта хом ашёсини биржа савдолари орқали сотишни тартибга солиш тўғрисида”ги Низомнинг 12-бандига мувофиқ, Нью-Йорк биржасида пахта толаси фьючерс котировкаларининг охирги 6 ойдаги ўртача котировкасидан келиб чиқиб ҳисобланган, биржа савдоларида фьючерс шартномаси асосида сотиладиган 1 тонна (биринчи нав, иккинчи синф) пахта хомашёсининг бошланғич нархи – 8 397 930,3 сўм ҳисобланади. PDF (156Kb)
Пахта хомашёси бўйича биржа савдолари душанба-жума кунлари икки савдо сессиясида ўтказилади:
Эрталабки сессия – 09:00-12:40
Ҳуқуқий-меъёрий база
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Биржанинг давлат харидлари бўйича «ekoplatforma.uz» электрон тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги имконият яратилди
- UZEX ҳафталик дайжести (26 октябрь – 1 ноябрь)
- UZEX GLOBAL фьючерс савдолари бўйича дастлабки ўқув курсини ташкил этди
- ПАХТА СЕКЦИЯСИ
- UZEX 2026 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
- UZEX ҳафталик дайжести (19 – 25 октябрь)