Хабарлар


Биржада 2020 йилнинг энг фаол брокер ва трейдерлари эътироф этилди

2020 йил 31 декабрь куни Янги йил байрами арафасида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ да видеоалоқа орқали йиллар мобайнида самарали меҳнат қилиб келаётган биржанинг фахрий трейдерлари ва 2020 йил якунларига кўра энг фаол брокерлик идораларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Батафсил

Йил оҳирига келиб онлайн-аукционларда 262,6 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

2020 йилнинг бошидан буён Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz вебсайтида 262,6 млрд сўмлик 106 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди. Авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 2,6 маротабага, ҳажми бўйича – 71,2% га ўсди.

Батафсил

Электрон давлат харидлари бўйича жами 913,7 млрд сўмлик маблағлар иқтисод қилинди

2020 йилнинг бошидан буён давлат харидларнинг махсус ахборот портали www.xarid.uz да жами 4 252,7 млрд сўмлик 753 мингдан зиёд битимлар тузилди. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда тузилган битимлар сон жиҳатдан 7,1% га, ҳажми бўйича 11,9% га ўсган.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (21 – 27 декабрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 21 – 27 декабрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 441,1 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 1,5% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 84,1% - биржа савдолари, 4,1% - кўргазма-ярмарка савдолари, 11,4% - электрон давлат харидлари ва 0,5% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

Биржада илк бор қарийиб 1,4 трлн сўмлик форвард шартномалари тузилди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида илк бор 1 388,3 млрд сўмлик 1 195 та форвард битимлари тузилди. Форвард савдоларида 17 хилдаги маҳсулотлар, шу жумладан шакар, цемент, пахта толаси, пахта ёғи, техник пахта чигити, нефть ва ем маҳсулотлари сотилди. Форвард шартномалари асосида ўтказилган электрон савдоларда 87 та сотувчи ва 244 та харидор иштирок этган.

Батафсил

Ўзбекистон регби Федерацияси ва Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

2020 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон регби Федерациясида Ўзбекистон регби Федерацияси ва Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ расмий баёноти

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ биржа савдоларининг шаффофлигини таъминлаш, нархларнинг ўсиши ва тузилган битимларни жаримасиз бекор қилиш хусусида турлича фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда. Хусусан https://t.me/tentakminds/2372 телеграм каналида “Яна биржадаги ўйинлар” номли мақола чоп этилган.

Батафсил

Биржа орқали озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинди

Жорий йилнинг бошидан буён Ўзбекистон республика товар хом ашё биржасининг савдо тизимлари орқали 91,3 млн АҚШ долларлик маҳаллий маҳсулотлар экспорт қилинди.

Батафсил

Маҳаллий тадбиркорлар ҳудудий давлат харидларига кенгроқ жалб қилинди

2020-йил бошидан давлат харидларини ҳудудлар кесимида ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокида амалга ошириш имконини берувчи Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг “Milliydo’kon” янги савдо тизимида жами 314,6 млрд сўмлик қарийиб 100 мингта битимлар тузилди. Шу давр мобайнида, савдоларда иштирок этган 4,0 мингдан зиёд маҳаллий тадбиркорлар томонидан 56 та товар (иш, хизмат) турлари реализация қилинди.

Батафсил