UZEX биржаси AI воситаларини қўллашни бошлади
Бизнес-жараёнларни оптималлаштириш ва иш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси сунъий интеллект (СИ) хизматларини жорий қила бошлади.
Хусусан, биржанинг электрон давлат харидлари тизимида мижозларни қўллаб-қувватлаш мақсадида сунъий интеллектга асосланган замонавий ечим бўлган AI Chat-bot хизмати жорий этилди.
Эндиликда xarid.uzex.uz платформасида авторизациядан ўтган фойдаланувчилар реал вақт режимида, биржанинг Call-марказига мурожаат қилмасдан, ўзларининг сўровларига тезкор жавоблар ва техник кўмак олишлари мумкин.
Рақамли ёрдамчи қонунчилик, тендер ўтказиш тартиби, ҳужжатларни расмийлаштириш, савдоларда иштирок этиш ва давлат харидларига оид бошқа масалалар бўйича тезкор маслаҳат ва тавсиялар беради.
Мазкур технологияни жорий этилиши мижозларни қўллаб-қувватлашни яхшилайди, тизим билан ўзаро алоқа қилиш жараёнини соддалаштиради ва савдо операцияларини бажаришда хатоларга йўл қўйиш эҳтимолини камайтиради.
Келгусида AI Chat-bot функцияларини кенгайтириш, сунъий интеллектнинг янги хизматларини жорий этиш ва уларни биржанинг бошқа электрон савдо платформаларига интеграция қилиш ишлари режалаштирилган.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди