Биржа савдоларига импорт учун картошка қўйилди
Қозоғистон Республикасида етиштирилган жувел (Juwel) навли картошка Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг очиқ ички биржа савдоларига қўйила бошланди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти "ДЭН" қўшма корхонаси томонидан Олма-ота (Қозоғистон) шаҳрида жойлашган биржанинг хорижий савдо майдончаси орқали биржа савдоларига қўйилмоқда.
Сотувчи корхона томонидан биржада 20 тоннали лот билан иккита шартнома очилган. Маҳсулотни етказиб бериш шартлари – FCA Қозоғистон, Оқмола вилояти, Аршали тумани, Константиновка станцияси (омборхонадан олиб кетиш) ва DAP Тошкент шаҳридаги омборхона.
Биржа савдоларида иштирок этиш учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида онлайн аккредитациядан ўтиш ва биржанинг брокери билан шартнома тузиш лозим.
Маълумот учун: "ДЭН" қўшма корхонаси – 1993 йилда Қозоғистонда ташкил топган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг йирик ишлаб чиқарувчиси ва экспортери (трейдер).
Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ва UZINFOCOM ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- UZEX ҳафталик дайжести (22 – 28 апрель)
- Бухорода хорижий экспертлар иштирокида семинар ўтказилди
- UZEX ҳафталик дайжести (15 – 21 апрель)
- Самарқандда ConFEAS 2024 халқаро биржа анжумани бўлиб ўтди
- Самарқандда МДҲ ХБУ умумий йиғилиши бўлиб ўтди