Ўтган ҳафта “ЎзРТХБ” АЖ да қиймати 468 млрд сўмдан ортиқ бўлган битимлар тузилди
Жорий йилнинг 11 июндан 14 июнгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 468,3 млрд сўмлик битимлар тузилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 608,6 млрд сўмдан 438,5 млрд сўмга тушди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари биринчи ўринни 34,2% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда кимё маҳсулотлари жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 14,7% ни эгаллади. Кейинги ўринларда 11,2 % улуш билан пахта толаси, 9,9 % улуш билан газ ва полиэтилен жойлашган.
Валюта савдо майдончаси орқали 621,8 минг АҚШ долларлик маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини техник мой ташкил этди. Унинг улуши 50 %. Келишувларнинг кейинги қисми Гач IIга тегишли. Унинг улуши 39% га тенг. Полиэтиленнинг улуши 9 %га тенг. Петролатум улуши эса 2 %ни ташкил қилади.
Жорий йилнинг 11 июнидан 14 июнигача бўлган даврда биржанинг Листинг комиссияси томонидан сотувчилар аризасига биноан нефть маҳсулотлари, қурилиш материаллари, ёғ-мой маҳсулотлари ва бошқа товарларга 127 та стандарт биржа контрактлари очилди.
Кўргазма-ярмарка савдо
Кўргазма-ярмарка савдолар ҳажми ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 5,0 % га қисқарди ва 29,8 миллиард сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 6,4 миллиард сўмни ёки 21,5 %ни ташкил қилди.
Имзоланган келишувларнинг ҳажми бўйича биринчи ўринни Тошкент филиали 9,3 миллиард сўмлик келишувлар билан банд этди. Наманган филиали 5,4 миллиард сўмга тенг келишувларни имзолаган бўлса, Андижон филиали 5,1 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, учинчи ўринни эгаллади.
Сотилган товарлар тузилмасига кўра, етакчи қаторларни кимё маҳсулотлари банд этди. Бундай маҳсулотлар 20,3 миллиард сўмга тенг миқдорда сотилди. Кейинги ўринлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (3,4 миллиард сўм), полимер ва пластмассалар (0,8 миллиард сўм) жой олди.
Авторақамлар бўйича онлайн аукцион
Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 57 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 866,3 млн сўмдан ошди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 75,4 % биринчи тоифадаги авторақамлар, ҳар бири 12,3 % улуш билан иккинчи ва учинчи тоифа авторақамлар бўйича тузилган.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 57,9 % га тенг. Кейинги ўринда Фарғона вилояти авто ҳаваскорлари 10,5 % улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Самарқанд вилояти авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 8,8 % ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 22,8 % га тенг.
Manbaa: "O'zRTXB" AJ PR bo'limi
Boshqa yangiliklar:
- UZEX haftalik dayjesti (4-10-noyabr)
- Hududlarda yangi birja vositalari bo‘yicha o‘quv seminarlari davom etmoqda
- Birjada suyultirilgan gaz narxi arzonlashda davom etmoqda
- UZEX haftalik dayjesti (28-oktabr – 3-noyabr)
- Samarqandda yangi birja vositalari bo‘yicha o‘quv seminarlari bo‘lib o‘tdi
- Birja faoliyatining 2024-yil 9 oylik yakunlari bo‘yicha matbuot anjumani o‘tkazildi