UZEX ҳафталик дайжести (30 март – 5 апрель)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 30 март – 5 апрель кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 50 560 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 11,1% га кўпдир. Уларнинг 47,3% биржа савдоларига, қолган 52,7% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 586,3 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 136 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 23 912 та битим тузилди.
Ун
Биржа савдолари орқали 18 345,0 тонна ун сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 3 669,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 909,4 минг сўмдан 3 855,3 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 199 нафар харидор иштирок этди.
Полиэтилен
Биржа савдоларига 3 017,0 тонна полиэтилен қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 603,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда полиэтилен бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 014,6 минг сўмдан 15 885,4 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 81 нафар харидор иштирок этди.
Синтетик нафта
Ўтган ҳафта мобайнида 7 862,0 тонна синтетик нафта биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 6 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 572,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда синтетик нафтанинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 334,1 минг сўмдан 4 248,7 минг сўмгача пасайди.
Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (30 март – 5 апрель)
- UZEX ҳафталик дайжести (23 – 29 март)
- UZEX ҳафталик дайжести (16 – 22 март)
- UZEX ҳафталик дайжести (9 – 15 март)
- Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган регби бўйича анъанавий турнир ўтказилди
- 2025 йилда “Agro Uzex” платформасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси фаоллашди