UZEX ҳафталик дайжести (12 – 18 декабрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 12 – 18 декабрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 567,6 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 24,0% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 77,7% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 22,1% - электрон давлат харидлари ва 0,1% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 577,8 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 135,3 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 870 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,5 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 2,5% биринчи тоифадаги авторақамларга; 6,4% иккинчи; 7,4% учинчи; 7,5% тўртинчи; 18,0% бешинчи ва 58,2% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 994,5 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди.
Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
Шрот
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 11 965,0 тонна шрот қўйилди ва унинг 4 484,0 тоннаси, яъни 37,5% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 31 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда шрот бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 392,0 минг сўмдан 4 187,8 минг сўмгача пасайди. Шротнинг ўртача кунлик сотув ҳажми 897,0 тоннани ташкил қилди.
Ўтказилган биржа савдолари натижасида шрот бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 4 176,9 минг сўмни ташкил этди.
Полиэтилен
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 3 320,0 тонна полиэтилен қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Полиэтиленнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 664,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда полиэтиленнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 17 058,1 минг сўмдан 16 689,8 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 81 харидор иштирок этди.
Техник чигит
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 97 434,0 тонна техник чигит қўйилди ва ундан 17 815,0 тоннаси, яъни 18,3% қисми сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда техник чигит бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 131,0 минг сўмдан 3 640,2 минг сўмгача, яъни 11,9% га пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 18 та харидор иштирок этди.
Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (11 – 17 ноябрь)
- UZEX ҳафталик дайжести (4 – 10 ноябрь)
- Ҳудудларда янги биржа воситалари бўйича ўқув семинарлари давом этмоқда
- Биржада суюлтирилган газ нархи арзонлашда давом этмоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (28 октябрь – 3 ноябрь)
- Самарқандда янги биржа воситалари бўйича ўқув семинарлари бўлиб ўтди