UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 август)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 24 – 30 август кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 35 960 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 4,0 % га камдир. Уларнинг 50,5 % биржа савдоларига, қолган 49,5 % қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 153,8 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 180 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 18 148 та битим тузилди.
Ун
Биржа савдолари орқали 7 436,0 тонна ун сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 487,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 117,9 минг сўмдан 3 951,4 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 98 нафар харидор иштирок этди.
Поливинилхлорид
Ўтган ҳафтада 1 561,0 тонна поливинилхлорид биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 7 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 312,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда поливинилхлориднинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 004,3 минг сўмдан 9 921,7 минг сўмгача пасайди.
Аммофос
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 3 923,0 тонна аммофос қўйилди ва ундан 3 385,0 тоннаси, яъни 86,3 % сотилди. Аммофоснинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 677,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммофос бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 072,4 минг сўмдан 10 007,7 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 208 нафар харидор иштирок этди.
Барча товарлар бўйича ҳафталик котировкалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 август)
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 август)
- CME Group фьючерслари бўйича ўқув вебинарининг иккинчи куни ўтказилди
- CME Group UZEX учун фьючерс савдолари мавзусида халқаро вебинарни бошлади
- UZEX ҳафталик дайжести (10 – 16 август)
- UZEX ҳафталик дайжести (3 – 9 август)