UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 август)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 17–23 август кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 37 446 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 15 % га кўпдир. Уларнинг 46,6 % биржа савдоларига, қолган 53,4 % қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 145,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 152 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 17 437 та битим тузилди.
Полипропилен
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 3 601,9 тонна полипропилен қўйилди ва ундан 2 469,5 тоннаси, яъни 68,6 % сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 493,9 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда полипропиленнинг барча маркаси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 17 491,6 минг сўмдан 17 080,8 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 42 нафар харидор иштирок этди.
Аммиакли селитра
Ўтган ҳафта мобайнида 17 278,8 тонна аммиакли селитра биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 478 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 3 455,8 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммиакли селитранинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 811,7 минг сўмдан 3 763,2 минг сўмгача пасайди.
Буғдой
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 82 096,8 тонна буғдой сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 148 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 16 419,4 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 345,9 минг сўмдан 3 297,3 минг сўмгача пасайди.
Барча товарлар бўйича ҳафталик котировкалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 август)
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 август)
- CME Group фьючерслари бўйича ўқув вебинарининг иккинчи куни ўтказилди
- CME Group UZEX учун фьючерс савдолари мавзусида халқаро вебинарни бошлади
- UZEX ҳафталик дайжести (10 – 16 август)
- UZEX ҳафталик дайжести (3 – 9 август)