UZEX ҳафталик дайжести (21 – 27 апрель)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 21 – 27 апрель кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 49 782 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 4,3% га камдир. Уларнинг 46,1% биржа савдоларига, қолган 53,9% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 119,1 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 362 та авторақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 22 950 та битим тузилди.
Цемент
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларида 178 928,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 35,8 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 623,0 минг сўмдан 616,6 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 68 нафар харидор иштирок этди.
Шакар
Биржа савдолари орқали 4 462,0 тонна шакар сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 892,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакар бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 12 410,0 минг сўмдан 12 399,7 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 13 нафар харидор иштирок этди.
Техник чигит
Ўтган ҳафтада 20 259,0 тонна техник чигит биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 10 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 4 052,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда техник чигитнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 628,5 минг сўмдан 6 324,5 минг сўмгача пасайган.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди