UZEX янги “Xarid” мобиль иловасини ишга туширди
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси янги “Xarid” электрон давлат харидлари мобиль иловасини ишга туширди.
Янги илова биржа томонидан электрон савдоларда иштирокчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ва давлат харидлари соҳасида янги мижозларни жалб қилиш мақсадида яратилган.
Мобиль илова фойдаланувчиларга давлат харидлари доирасида электрон дўконда ва бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукционда қатнашиш имкониятини тақдим этади.
Хусусан, илова иштирокчиларга электрон дўконда нархлар сўровига таклифини қабул қилиш ва ўз нарх таклифини киритиш, шунингдек, тузилган шартномаларни бекор қилиш имконини беради.
Шунингдек, янги мобиль хизмат орқали давлат харидлари буюртмачилари тузилган шартнома бўйича тўловларни амалга ошириш, шартномаларни бекор қилиш, тиклаш ва бажарилишини тасдиқлаш имкониятига эга бўлади.
Умуман олганда, биржанинг мобиль иловалари нафақат компаниянинг замонавий ахборот ресурси, балки мижозларга хизмат кўрсатишнинг самарали воситаси ҳисобланади.
“Xarid” иловасини Google Play орқали юклаб олиш мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди