CME Group фьючерслари бўйича ўқув вебинарининг иккинчи куни ўтказилди
CME Group, UZEX ва Phillip Capital ҳамкорлигида ташкил этилган “CME Group фьючерслари орқали товарлар бўйича хеджлаш” мавзусидаги халқаро ўқув вебинарининг иккинчи куни 19 август куни онлайн форматда ўтказилди.
Вебинарнинг иккинчи кунида буғдой, нефть, олтин ва мис фьючерслари, шунингдек, фьючерс шартномалари орқали нарх таваккалчиликларини хеджлаш масалалари кўриб чиқилди. Тақдимотларда товар фьючерсларининг хусусиятлари, нарх ўзгаришлари билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш ҳамда хеджлаш стратегияларини амалиётда қўллаш бўйича халқаро тажриба тақдим этилди. Иштирокчилар мавзулар юзасидан мутахассисларга саволлар бериб, қўшимча маълумотларга эга бўлдилар.
Мазкур тадбир CME Group ва UZEX ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, халқаро фьючерс бозори бўйича тажриба алмашиш ҳамда Ўзбекистонда деривативларни жорий қилиш ва ривожлантиришга хизмат қилади.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 август)
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 август)
- CME Group фьючерслари бўйича ўқув вебинарининг иккинчи куни ўтказилди
- CME Group UZEX учун фьючерс савдолари мавзусида халқаро вебинарни бошлади
- UZEX ҳафталик дайжести (10 – 16 август)
- UZEX ҳафталик дайжести (3 – 9 август)