Сиз учун ажойиб янгилигимиз бор! Энди UZEXда амалиёт ўташ имкониятингиз бор
Сиз учун ажойиб янгилигимиз бор!
Энди UZEXда амалиёт ўташ имкониятингиз бор✨
Биз биржа савдосининг етакчилариданмиз ва Марказий Осиёдаги энг йирик товар биржасимиз. Бизнинг 8 та савдо платформамиз бўлиб, мамлакатимиз бўйлаб 13 та филиалимиз бор. Ҳамда ҳукуматнинг кенг кўламли лойиҳаларини амалга оширамиз. Бу ерда ўз карьерангизнинг ўсишига асос бўладиган тажрибага эга бўласиз.
Биз билан ўрганишга ва ўсишга тайёр бўлган иқтидорли ва ғайратли номзодларни қидирмоқдамиз.
Амалиёт йўналишлари:
- Backend дастурчи (.NET)
- Mobil дастурчи
- Product-менежер
- Project-менежер
- HR мутахассиси
- PR мутахассиси
Сизга қуйидагиларни таклиф қиламиз:
- Ҳақиқий лойиҳалар устида ишлаш
- Тажрибали мураббийлар
- Амалиёт натижалари асосида ишга жойлашиш имконияти
Амалиёт шартлари:
- Пуллик амалиёт: иш тажрибасига эга бўлган битирувчилар учун
- Бепул амалиёт: талабалар учун
Сиздан нимани кутмоқдамиз:
- Ривожланиш истаги
- Масъулият ва ташаббуслар
- Янги нарсаларни ўрганишга тайёрлик
Агар ушбу эълонимиз Сизни қизиқтирган бўлса, резюмеингизни ва нима сабабдан бу таклифга ўз номзодингиз мос келиши кўрсатиб берилган хатни қуйидаги электрон почтамизга юборинг: uzex_hr@rtsb.uz
Жамоамиз Сизни кутмоқда! ⭐️🌟