“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
«ЎзРТХБ» АЖ акциядорларига 2026 йил 27 февраль куни соат 11:00да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши акциядорлар умумий йиғилишларини масофадан туриб интернет тармоғида онлайн режимда ўтказишга мўлжалланган “Электрон овоз бериш - eVOTE” (http://evote.uz/) электрон овоз бериш сервиси орқали ўтказилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этувчи «ЎзРТХБ» АЖ акциядорлари реестрини шакллантириш куни: 2026 йил 23 февраль.
Кун тартиби:
1. «ЎзРТХБ» АЖ акциядорлари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
2. «ЎзРТХБ» АЖ бошқарув органларини рағбатлантириш тўғрисидаги Низомни янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.
3. «ЎзРТХБ» АЖ Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги Низомни янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.
4. «ЎзРТХБ» АЖ Кузатув кенгашининг амалдаги барча аъзоларининг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида.
5. «ЎзРТХБ» АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
6. 2026 йил учун хайрия (ҳомийлик) ва бошқа беғараз ёрдам бўйича кутилаётган харажатларни тасдиқлаш тўғрисида.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган материаллар билан акциядорлар Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 77-уйда жойлашган Биржа биносида, 2026 йил 20 февралдан бошлаб акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказиладиган кунга қадар иш кунлари соат 10-00 дан 16-00 гача танишиб чиқишлари мумкин.
Акциядорлар http://evote.uz/ интернет сайтининг электрон овоз бериш сервиси орқали йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатига киритилганлиги ҳақида электрон хабар олган вақтдан бошлаб Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчи акциядорлар сифатида рўйхатдан ўтказилган деб ҳисобланади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида электрон овоз бериш сервиси орқали иштирок этиш қоидалари (шартлари) билан http://evote.uz/ сайтида танишиб чиқишингизни сўраймиз.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва ушбу йиғилишда кўриб чиқиладиган материаллар билан танишиш юзасидан саволлар бўйича (71) 207-00-33 (ички:1045) телефон рақами орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Акциядорлар ўз мурожаатларини қуйидаги электрон манзилларга юборишлари мумкин: info@rtsb.uz.