ЭЛЕКТРОН МАҚОЛАЛАР
2015 йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси томонидан ОАВ ходимлари учун “Кичик бизнес субъектларини товар ва хомашё ресурслари билан таъминлашда биржа савдоларининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад ОАВ ходимларини биржа савдоларининг 2015 йил 9 ойлик якунлари, ҳамда уларда кичик бизнес субъектларининг иштироки билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.
2015 йилнинг 13 августида Миллий матбуот марказида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси томонидан «Ахборот-коммуникация технологиялари – биржа савдолари ривожланишининг муҳим омили» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Учрашувнинг ўтказилишидан кўзланган мақсад замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ЎзРТХБнинг биржа, ярмарка ва аукцион савдоларида жорий этилиши ҳолатлари ва истиқболлари билан оммавий ахборот воситаларини таништиришдан иборат эди.
Аввалам бор барчангизни юртимизга кириб келатаёган Наврўз байрами билан чин қалбимдан табриклайман! Шу фурсатдан фойдаланиб сизларга баҳорий кайфият, бахт ва омад тилайман. Наврўз байрами хонадонларингизга фаровонлик, қувонч ва шодлик келтирсин!
Жорий йилнинг 9 ойлик даврида биржанинг барча савдо платформаларида амалга оширилган битимларнинг ҳажми 6,5 трлн сўмни ташкил қилиб, бу ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан 27 фоизга ортиқ деганидир. Бу орада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан аввалги йилга нисбатан икки баробарга ортиқ, яъни 1,2 трлн сўмга тенг маҳсулот сотилди.
Биржалар бозор иқтисодиётида, тадбиркорлик фаолиятида савдони ўзига ҳос кўринишда ўтказилиши билан муҳим ўрин тутади. Айрим муаллифлар биржаларни иқтисодиётни ўзаги деб ҳисоблашади.
"ЎзРТХБ" ОАЖда биржа комиссиялари тузилиб ўз фаолиятини олиб боришмоқда, хусусан: Арбитраж комиссияси; Тартиб-интизом комиссияси; Листинг Комиссияси; Котировка комиссияси.