Бир ҳафта давомида листинг комиссияси томонидан очилган шартномалар сони икки баробардан ҳам ошиб кетди
Жорий йилнинг 24 сентябрдан 28 сентябргача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 729,6 млрд сўмлик битимлар тузилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 706,4 млрд сўмдан 547,3 млрд сўмга тушди. Сотувлар бўйича қурилиш материаллари биринчи ўринни 31,4 % билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда пахта толаси жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 19,6 % ни эгаллади. Кейинги ўринлардан 12,5 % улуш билан нефть маҳсулотлари, 10,4 % улуш билан газ ва полиэтилен жойлашди.
Валюта савдо майдончаси орқали 2,6 млн АҚШ доллардан ортиқ қийматга тенг товарлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини пахта толаси ташкил қилди. Унинг улуши 79% га тенг. Кейинги ўринни 17% улуш билан саноат мойи эгаллади. Рўйхатнинг кейинги қаторини 4% улуш билан полиэтилен банд этган.
Жорий йилнинг 24 сентябрдан 28 сентябргача бўлган даврда биржанинг Листинг комиссияси томонидан сотувчилар аризасига биноан қурилиш материаллари, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги ва ёғ-мой маҳсулотлари, нефть маҳсулотлари ва бошқа товарларга 263 та стандарт биржа контрактлари очилди.
Кўргазма-ярмарка савдо
Кўргазма-ярмарка савдолар ҳажми ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 24,7% га ўсди ва 20,8 миллиард сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 12,9 миллиард сўмни ёки 61,8% ни ташкил қилди.
Имзоланган келишувларнинг ҳажми бўйича биринчи ўринни Тошкент филиали 10,5 миллиард сўмлик келишувлар билан банд этди. Самарқанд филиали 4,3 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, иккинчи ўринни, Бухоро филиали 2,9 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, учинчи ўринни эгаллади.
Сотилган товарлар тузилмасига кўра, етакчи қаторларни қора ва рангли металлар банд этди. Бундай маҳсулотлар 7,4 миллиард сўмга тенг миқдорда сотилди. Кейинги ўринлардан эҳтиёт қисмлар (1,8 миллиард сўм), машинасозлик маҳсулотлари (1,7 миллиард сўм) жой олди.
Авторақамлар бўйича онлайн аукцион
Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 826 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,7 миллиард сўмдан ошди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 22% биринчи тоифадаги авторақамларга, 52% иккинчи ва 26% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 21% га тенг. Кейинги ўринда Қашқадарё вилоятининг авто ҳаваскорлари 12% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Фарғона ва Бухоро вилоятларининг авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 11% ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 45% га тенг.
Давлат харидлари
Электрон давлат харидлари тизимида қарийб 161,4 миллиард сўмлик битимлар тузилди. Бу эса ўтган ҳафтадаги натижадан 84,2 % га ошганлигини кўрсатмоқда.
Ўтган ҳафта мобайнида бюджет буюртмачилари томонидан умумий қиймати 113,3 миллиард сўмлик битимлар тузилган бўлса, корпоратив буюртмачилар томонидан 48,0 миллиард сўмдан ортиқ шартнома электрон тарзда имзоланди.
Шу жумладан, электрон дўконда тузилган битимларнинг умумий қиймати 28,6 миллиард сўмни, электрон аукционда тузилган битимлар қиймати 132,7 миллиард сўмни ташкил этди.
Manbaa: "O'zRTXB" AJ PR bo'limi
Boshqa yangiliklar:
- UZEX haftalik dayjesti (4-10-noyabr)
- Hududlarda yangi birja vositalari bo‘yicha o‘quv seminarlari davom etmoqda
- Birjada suyultirilgan gaz narxi arzonlashda davom etmoqda
- UZEX haftalik dayjesti (28-oktabr – 3-noyabr)
- Samarqandda yangi birja vositalari bo‘yicha o‘quv seminarlari bo‘lib o‘tdi
- Birja faoliyatining 2024-yil 9 oylik yakunlari bo‘yicha matbuot anjumani o‘tkazildi