“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА

Elonlar

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

“ЎзРТХБ” АЖ акциядорларига 2026 йил 18 март куни соат 11:00да акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши акциядорлар умумий йиғилишларини масофадан туриб интернет тармоғида онлайн режимда ўтказишга мўлжалланган “Электрон овоз бериш - eVOTE” (http://evote.uz/) электрон овоз бериш сервиси орқали ўтказилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этувчи “ЎзРТХБ” АЖ акциядорлари реестрини шакллантириш куни: 2026 йил 12 март.

Кун тартиби:

1. ЎзРТХБ АЖ акциядорлари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

2. ЎзРТХБ АЖнинг йиллик ҳисоботини ва 2025 йил учун бизнес-режа параметрларининг бажарилишини, шунингдек ЎзРТХБ АЖни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш.

3. ЎзРТХБ АЖ Кузатув Кенгашининг 2025 йилдаги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш.

4. ЎзРТХБ АЖнинг 2025 йилда миллий бухгалтерия стандартлари ва халқаро молиявий ҳисобот стандартлари бўйича тузилган молиявий ҳисоботини текшириш натижалари бўйича аудиторлик хулосаларини кўриб чиқиш.

5. 2025 йил учун ЎзРТХБ АЖ томонидан СМК (самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари) ва ИСК (интеграл самарадорлик коэффициентлари) қийматлари ҳисоб-китобларининг тўғрилигини ва уларнинг бажарилиш фоизларини текшириш бўйича аудиторлик ташкилотининг ҳисоботини кўриб чиқиш.

6. ЎзРТХБ АЖда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш:

- 2025 йил якунлари бўйича Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этилиши юзасидан;

- давлат улуши мавжуд корхоналар учун Корпоратив бошқарув қоидаларига риоя қилиниши юзасидан 2025 йилда ўтказилган мониторинги натижалари бўйича.

7. ЎзРТХБ АЖнинг 2025 йил якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш, дивидендлар миқдорини, уларни тўлаш шакли, тартиби ва муддатларини белгилаш тўғрисида.

8. ЎзРТХБ АЖ Бошқарув аъзоларининг ваколатларини узайтириш тўғрисида.

9. ЎзРТХБ АЖнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни белгилаш тўғрисида.

10. ЎзРТХБ АЖ ижро органига 2026-2027 йиллар учун тўланадиган мукофот ва компенсацияларнинг энг юқори миқдорини белгилаш тўғрисида.

11. 2011 йил 10 июндаги акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг 2010 йил якунлари бўйича соф фойданинг 14,39 фоизини тақсимлаш тўғрисидаги қарорини қайта кўриб чиқиш.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган материаллар билан акциядорлар Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 77-уйда жойлашган Биржа биносида, 2026 йил 11 март бошлаб акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган кунга қадар иш кунлари соат 10-00 дан 16-00 гача танишиб чиқишлари мумкин.

Акциядорлар http://evote.uz/ интернет сайтининг электрон овоз бериш сервиси орқали йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатига киритилганлиги ҳақида электрон хабар олган вақтдан бошлаб Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчи акциядорлар сифатида рўйхатдан ўтказилган деб ҳисобланади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида электрон овоз бериш сервиси орқали иштирок этиш қоидалари (шартлари) билан http://evote.uz/ сайтида танишиб чиқишингизни сўраймиз.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва ушбу йиғилишда кўриб чиқиладиган материаллар билан танишиш юзасидан саволлар бўйича (71) 207-00-33 (ички:1045) телефон рақами орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Акциядорлар ўз мурожаатларини қуйидаги электрон манзилларга юборишлари мумкин: info@rtsb.uz.