ЭЪЛОНЛАР

Uzex elonlari
25 02/2022
"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси " акциядорлик жамияти акциядорларининг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР! "ЎзРТХБ " АЖ акциядорларга акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 19 март куни соат 11:00да ўтказилишини маълум қилади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акциядорлар умумий йиғилишларини масофадан туриб Интернет тармоғида онлайн режимда ўтказишга мўлжалланган "Электрон овоз бериш - eVOTE " (http://evote.uz/) электрон овоз бериш сервиси орқали ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этувчи "ЎзРТХБ" АЖ акциядорлари реестрини шакллантириш куни: 2022 йил 15 март.

Uzex elonlari
03 02/2022
Биржа мижозлари диққатига!

"ЎзРТХБ” AЖ алоқа тармоғида техник ишлар режалаштирилганлиги муносабати билан 2022 йил 6 феврал куни соат 14:00 дан 19:00 гача биржа электрон тизимлари вақтинчалик иш фаолиятида бўлмайди, ушбу вақт оралиғида савдоси тугайдиган xarid.uzex.uz ва yarmarka.uzex.uz платформаларидаги лотлар бўйича савдоларнинг тугаш вақти 2022 йил 7 февралга кўчирилади.

Uzex elonlari
25 01/2022
Биржа аъзолари ва мижозлари диққатига!

Республика миқёсида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар юзага келганлиги ва мамлакатимизни айрим ҳудудларида электр таъминоти тўла тикланмаганлиги сабабли биржа фаолиятининг асосий принципларидан келиб чиққан ҳолда биржа савдолари ва онлайн-аукцион иштирокчилар учун тенг шароит яратиб бериш мақсадида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан савдоларни ўтказилиши бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Uzex elonlari
25 12/2021
Юбилей билан табриклаймиз!

Шўртан газ-кимё мажмуаси ташкил топганлигининг 20 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этамиз!

Uzex elonlari
23 11/2021
ДИҚҚАТ! Ҳурматли “ЎзРТХБ” АЖ мижозлари!

2021 йил 23 ноябрь куни «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг Call-марказ рақами (71 207-00-33) вақтинча иш фаолиятида эмас. Барча савол ва мурожаатларни https://uzex.uz/ расмий сайтидаги чат ва https://t.me/uzexfeedback телеграм боти орқали йўллашингиз мумкин.

Uzex elonlari
28 10/2021
"ЎзРТХБ" АЖ акциядорлари диққатига!

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР! “ЎзРТХБ” АЖ акциядорларга 2021 йил 19 ноябрь куни соат 16:00 да “ЎзРТХБ” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилиши тўғрисида маълум қилади.