ЭЪЛОНЛАР

Uzex elonlari
18 07/2020
Таъзия билдирамиз

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Жиззах филиалининг “Тандем Рам” МЧЖ брокерлик идораси (БИ-6037)нинг раҳбари Жулбеков Мухиддин Урокбоевнинг 54 ёшда вафоти муносабати билан марҳумнинг оғир жудоликка учраган оила-аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдирамиз.

Uzex elonlari
09 07/2020
Ҳурматли акциядорлар!

“ЎзРТХБ” АЖ акциядорлари умумий йиғилишининг 2020 йил 22 майдаги 2015-2019 йилларда тақсимланмаган даромадларини тақсимлаш тўғрисидаги қарорини бажариш доирасида “ЎзРТХБ” АЖ нинг Кузатув кенгаши томонидан 2020 йил 22 июнда ҳар бир акция 630 сўмлик номинал қийматида қўшимча 49 972 280 дона оддий акцияларни жойлаштириш орқали “ЎзРТХБ” АЖ устав капитални 15 741 268 200 сўмдан 47 223 804 600 сўмгача ошириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Uzex elonlari
17 06/2020
"ЎзРТХБ" АЖ томонидан диагностик ишларнинг олиб борилганлиги тўғрисида қўшимча

2020 йил 17 июнда “ЎзРТХБ” АЖ ва Интернет провайдерлар ўртасидаги алоқа каналларида профилактика ва техник диагностика ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Uzex elonlari
17 06/2020
"ЎзРТХБ" АЖ томонидан диагностик ишларнинг олиб борилиши тўғрисида

“ЎзРТХБ” АЖ ва Интернет провайдерлар ўртасидаги алоқа каналларида профилактика ва техник диагностика ишлари олиб борилиши муносабати билан 2020 йилнинг 17 июнь куни соат 12:00 дан 13:00 гача алоқа каналларида узилишлари кузатилиши мумкинлиги маълум қилинади.

Uzex elonlari
17 06/2020
Avtoraqam тизимида савдолар вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисида

Avtoraqam савдо тизимида олиб борилаётган техник ишлар сабабли РЎДРБ бўйича онлайн савдолар вақтинча тўхтатилганлигини маълум қиламиз.

Uzex elonlari
16 06/2020
Avtoraqam тизимида ўтказилган профилактик ишлар тўғрисида

Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси 2020 йил 15 ва 16 июнларда авторақамларнинг онлайн-аукциони савдо тизимида олиб борилган профилактика ишлари бўйича қуйидагиларни маълум қилади.