ЭЪЛОНЛАР
2021 йил 7 июль куни соат 10:35 дан бошлаб юзага келган техник носозлик сабабли “ЎзРТХБ” АЖ нинг қуйидаги ахборот тизимларида узилишлар кузатилмоқда.
2021 йил 5 июль куни соат 11:29 дан 16-00 га қадар “ЎзРТХБ” АЖ ахборот тизимларида техник носозлик сабабли узилиш кузатилди. Кўрилган чоралар натижасида ахборот тизимидаги носозлик бартараф этилди ва электрон платформалар иш фаолияти тўлиқ тикланди.
Шу билан бирга, келгусида dxarid.uzex.uz вебсайтида шу каби узилишларнинг олдини олиш мақсадида 2021 йил 4 июль куни давлат харидлари бўйича мазкур электрон савдо тизимида қўшимча техник тадбирлар ўтказилишини маълум қиламиз.
2021 йил 26-27 июнь кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ марказий аппарат биноси жойлашган ҳудудга кириб келувчи оптик кабеллар трассасида таъмирлаш ишларини ўтказиш режалаштирилган.
2021 йил 13-14 май кунлари байрам кунлари этиб эълон қилинганлиги сабабли "ЎзРТХБ" АЖнинг электрон савдо тизимларидаги, жумладан еxarid.uzex.uz, dxarid.uzex.uz, xarid.uzex.uz, etender.uzex.uz, avtoraqam.uzex.uz ва mobilraqam.uzex.uz савдолари мос равишда 17-18 май кунлариги кўчирилади.
“Қозоғистон ғалла-дон иттифоқи” "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Николай Давиденконинг бевақт вафоти муносабати билан оиласига, яқинларига ва дўстларига чуқур таъзия билдиради.