“ЎзРТХБ” АЖнинг ижро интизоми тўғрисида

Elonlar

“ЎзРТХБ” АЖнинг ижро интизоми тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 июлда “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-117-сонли Фармони тасдиқланди.

Ушбу Фармонда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 2025 йил 31 июль куни “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖда Бошқарувнинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган йиғилишда Биржа ходимларига Фармонда белгиланган вазифалар яқиндан таништирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонунлари, фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини назорат қилишнинг самарали механизмларини жорий қилиш, ҳудудларда ислоҳотлар натижадорлигини ўрганиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ишларини сифатли ташкил этиш, давлат органлари ва ташкилотларда ижрони ташкил этишда биринчи раҳбарларнинг масъулиятини ошириш, ҳукумат қарорлари ижросини ташкил этиш жараёнларини рақамлаштириш, ижро интизомини назорат қилиш жараёнларига сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш белгиланган.

Ижро интизоми бўлими ходимлари Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Адлия вазирлигида режа-жадвал асосида ҳар уч йилда бир маротаба малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйиш белгиланган.

Фармонда Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлашда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида 2025-йил 1-октябрдан бошлаб:

а) ижро интизоми тўғрисидаги тегишли маълумотларни давлат органлари ва ташкилотлар, шунингдек, Адлия вазирлигининг веб-саҳифаларига жойлаштириб, ҳар ойда маълумотларни янгилаб бориш амалиёти йўлга қўйиш;

б) ҳар чоракда давлат органлари ва ташкилотларнинг раҳбарлари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатлари ижроси ҳолати бўйича кенг жамоатчиликка ҳисобот бериши тартиби жорий қилиниши белгиланганлиги таъкидлаб ўтилди.

Ижро муддати уч ой ва ундан ошадиган топшириқларни назорат қилишда оралиқ назорат механизми жорий этилиши кўрсатилган бўлиб, бунда масъул ижрочи топшириқ муддатининг тенг ярмида амалга оширилган ишлар тўғрисида оралиқ маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга “ijro.gov.uz” тизимига киритилади.

а) сунъий интеллект технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда “ijro.gov.uz” тизимига топшириқларни киритишда уларнинг такрорийлигини аниқлаш ҳамда ижро муддати яқинлашаётган топшириқлар тўғрисида давлат органлари ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарларига автоматик равишда хабарнома юбориш амалиёти йўлга қўйилиши;

б) қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича киритилаётган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва асослилигини “ijro.gov.uz” тизими орқали текшириш имкониятини таъминлаш учун давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари “ijro.gov.uz” тизимига босқичма-босқич интерация қилиш вазифалари белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 10-февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 31-майдаги “ijro.gov.uz”  ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сон қарори бандларига ҳам бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганини маълум қилинди.

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖда ижро интизомига масъул таркибий бўлинма “Ижро интизоми бўлими” ташкил қилинди. Алоҳида тузилма сифатида бевосита биринчи раҳбар бўйсунувига ўтказилди. Ижро интизоми бўлимининг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

а) ижро интизомига риоя қилиниши устидан тизимли кунлик назорат ва мониторингни амалга ошириш;

б) ижро интизомида камчиликларга йўл қўйган ходимларга интизомий жазо қўллаш бўйича биринчи раҳбарга таклифлар киритиш;

в) ҳар ҳафта жума куни келгуси ҳафтада ва ҳар ойнинг 25-санасига қадар келгуси ойда бажарилиши лозим бўлган топшириқлар тўғрисида биринчи раҳбарни хабардор қилиш;

г) ижро интизомида юзага келган муаммоларни бартараф этишда ходимларга амалий ёрдам кўрсатиш, ходимлар учун тизимли равишда ўқув семинарлар ҳамда машғулотларни ташкил этиш.

Хусусан, ижро интизомига масъул таркибий бўлинма ходимларига функционал мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган вазифалар юклатилишига йўл қўйилмаслиги кўрсатиб ўтилди. 

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 25-июлдаги “Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-117-сон Фармонида белгиланган топшириқ ижросини ўз муддатларида амалга оширишни таъминлаш бўйича назорат режа-жадвал ишлаб чиқилди, шунингдек, “ijro.gov.uz” тизимида ижро муддати белгиланган топшириқларни барвақт ва сифатли бажариб, ижроси тўғрисидаги маълумотларни тизимга юклашни таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Песпубликаси Президенти ва Ҳукумати топшириқларни ижроси бўйича “ЎзРТХБ” АЖда 2025 йил 7 август ҳолатига “ijro.gov.uz” тизими орқали бажариш жараёнида бўлган топшириқларни таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтилди. Жумладан:

2025 йил январ-август ҳолатига “ЎзРТХБ” АЖга 22 та Президент ҳужжатларида 49 та топшириқлар мавжуд ҳамда 20 та Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 23 та топшириқларни бажарилиши белгиланган.

Ҳусусан, Президент топшириқларининг 24 тасида ҳамда Вазирлар Маҳкамаси топшириқларининг 7 тасида Биржа асосий ижрочи этиб белгиланган.  

Жорий йилнинг август ҳолатида 49 та Президент топшириқларидан 14 таси бажарилган. Қолган 25 таси (ижро муддати мавжуд) бажариш жараёнида.

Шунингдек, 23 та Вазирлар Маҳкамаси топшириқларидан 17 таси бажарилган. Қолган 6 таси (ижро муддати мавжуд) бажариш жараёнида.

Бундан ташқари, 2025 йил 7 август ҳолатига Президент администрацияси раҳбари топшириқларида (ижро муддати мавжуд) бўлган 1 та топшириқ ва Ҳукумат комиссияси хужжатларида 2 та топшириқлар мавжуд бўлиб, Ижро интизоми бўлими томонидан топшириқларнинг ижроси назоратга олинган.