Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

Она тили – миллатнинг маънавий бойлиги ва мустақиллик белгисидир

21 октябрь куни пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон республика товар хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти раҳбарияти, ходимлари Миллий боғда бўлиб ўтган тантанали тадбирда иштирок этиб, буюк аллома, тадбир ниҳоясида ўзбек адабий тили асосчиси Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар.

Мазкур тадбир Вазирлар Маҳкамасининг  Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири А.К.Қирғизбоевнинг табрик сўзи билан бошланди. Шунингдек, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Сайид йиғилганларни байрам билан табриклади. Юртимизнинг олий ўқув юртларида таълим олаётган ва ўзбек тилини ўрганаётган чет эллик ёшлар – АҚШ, Жанубий Корея, Хитой, Афғонистонлик талабалар халқимизни ушбу айём билан ўзбек тилида  муборакбод этдилар. Тошкент давлат шарқшунослик институтида таълим олаётган Хитойлик талаба йигит Е Хан Вен ва  Жанубий Кореялик талаба қиз Жунг Жу Ёнг ўзбек халқ қўшиқ-лапарларидан ижро этдилар ва йиғилганларнинг олқишларини олдилар. Табдирда хонандалар қўшиқлар ижро этдилар.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлди.

Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими