Хабарлар


Биржа Сурхондарё вилоятига пресс-тур уюштирди

Жорий йил 4 февралда оммавий ахборот воситалари иштирокида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Сурхондарё филиалида пресс-тур ташкил этилди. Пресс-турда оммавий ахборот воситалари вакиллари биржа филиалининг фаолияти билан яқиндан танишдилар. Хусусан, уларга филиалнинг биржа савдоларини ташкиллаштириш бўлими, ҳисоб-китоб клиринг палатаси ва электрон тижорат бўлимларида кунлик амалга ошириладиган ишлар тушунтирилди. Филиалда мижозларга маслаҳат бериш ва хизмат кўрсатиш учун яратилган шарт-шароитлар намоён этилди.

Батафсил

Ўзбекистон чемпиони билан спорт машғулотлари

2020 йил 30 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон фармони имзоланди. Барча идоралар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан ушбу фармон ижросини таъминлаш ишлари бошлаб юборилди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (25 – 31 январь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 25 – 31 январь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 532,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 14,1% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 92,4% - биржа савдолари; 2,5% - кўргазма-ярмарка савдолари; 4,8% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

Биржада ISO 37001:2016 стандартини жорий этиш бўйича семинар ўтказилди

2021 йил 1 февраль куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида Яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан тасдиқланган 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” доирасида навбатдаги семинар ўтказилди.

Батафсил

Биржада имконияти чекланган ёшлар ва болалар учун хайрия акцияси ўтказилди

28 январь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи қошидаги Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази аъзолари томонидан қўл меҳнати асосида яратилган санъат асарларининг кўргазма-ярмаркаси ташкил этилди.

Батафсил

Биржанинг Андижон филиалида давра суҳбати ўтказилди

Жорий йил 28 январда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Андижон филиали биносида тадбиркорлар ва ОАВ лари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Батафсил

Биржа Сурхондарёда фермерлар билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси электрон савдоларида иштирок этиш тартиби ва қоидаларини тадбиркорлар ва фермерларга тушунтириш мақсадида ҳудудларда семинарлар ўтказишни бошлади.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (18 – 24 январь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 18 – 24 январь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 342,6 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,0% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 91,3% - биржа савдолари, 3,6% - кўргазма-ярмарка савдолари, 4,6% - электрон давлат харидлари ва 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

Биржа мутахассислари учун ўқув семинарлар бошланди

Кадрлар малакасини ошириш мақсадида ҳамда республика раҳбарияти томонидан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида биржа ходимлари учун қатор ўқув машлуғотлари бошланди.

Батафсил