Ўзбекистон чемпиони билан спорт машғулотлари
2020 йил 30 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон фармони имзоланди. Барча идоралар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан ушбу фармон ижросини таъминлаш ишлари бошлаб юборилди.
COVID-19 коронавирус инфекцияси аввало юрак-қон томир ва нафас олиш йўллари ҳамда семизлик (ортиқча вазн) касаллигига чалинган фуқароларимизнинг соғлиғига айниқса салбий таъсир кўрсатмоқда.
Шу мақсадда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятида оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ходимларда касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлашга, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилинмоқда.
“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун ҳафтанинг шанба кунларида “Динамо” спорт мажмуида оммавий спорт мусобақалари ташкил этилиб ва ўтказиб келинмоқда. Бундай мусобақаларнинг ташкил этилиши ва уларга ходимларнинг оила аъзолари билан биргаликда қатнашишлари оилада спортга қизиқиш ошишини, фарзандларнинг бўш вақтларини мароқли ўтказишларини таъминламоқда. Спорт мусобақалари орқали болалар ўзаро дўстлашишмоқда.
2021 йилнинг 30 январь – шанба кунида “Динамо” спорт мажмуида биржа ходимлари учун навбатдаги спорт машғулотлари ўтказилди. Гуруҳлар тузилиб футбол, бадминтон, баскетбол бўйича мусобақалар ташкил этилди. Айниқса, Ўзбекистоннинг самбо бўйича 2 марта чемпиони, жанговор самбо бўйича чемпиони, профессионаллар ўртасида кикбоксинг бўйича мусобақа ғолиби, тайбокс бўйича халқаро ҳакам Рафаил Адамян устозлигида бокс машғулотларининг ташкил этилганлиги ходимларни қувонтирди. Устоз Р.Адамян тайёрлаган шогирдлардан 3 нафари тайбокс бўйича жаҳон чемпионлигига, 7 нафари ушбу спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионлигига сазовор бўлиб улгуришган.Ушбу машғулотларда иштирок этиш истагини билдирган ходимлар кўп бўлди. Аҳамиятлиси, улар ичида хотин-қиз ходимларнинг ҳам борлиги бўлди. Ўқитувчи-тренер Р. Адамян машғулот вақтида ҳар бир шогирдга бокснинг усулларини, сирларини содда мисоллар билан тушунтириб берди ва барчада ушбу спорт турига нисбатан қизиқиш уйғотди.
Manbaa: "O'zRTXB" AJ PR bo'limi