“ЎзРТХБ” АЖ фаолиятининг 2020 йил I-чорак якунлари | Новости

20 Апр 2020
2020 йилнинг I-чораги якунларига кўра “Ўзбекистон республика товар-хом шаё биржаси” АЖ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 12 336,6 млрд сўмни ташкил қилди ва 2019 йилнинг I-чорагига нисбатан 33,7% га ўсди. 
 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2019 йилнинг мос даври билан солиштирганда 21,5% га ўсиб, 5 084,5 млрд сўмни ташкил этди. Шу жумладан, тадбиркорлар биржа орқали 3 370,9 млрд сўмлик товар ресурсларини харид қилиб, 1 713,6 млрд сўмлик маҳсулот сотдилар. 
 
Биржа савдолари орқали 10 810,5 млрд сўмлик товарлар сотилиб, ўсиш 30,1% ни ташкил этди. Сотувчи корхоналар савдолар давомида реал бозор нархларининг шаклланиши эвазига 583,5 млрд сўмлик қўшимча даромад олишди ва бу 2019 йилнинг январь-март ойларига нисбатан 21,9% га кўпдир.
 
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида электрон давлат харидлари бўйича 786,6 млрд сўмлик битимлар тузилиб, ўсиш даражаси 36,1% ни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг маблағларини тежалиши 74,5% га ўсиб, 179,4 млрд сўмни ташкил қилди. 
 
Кўргазма-ярмарка савдоларининг ҳажми 2,3 маротабага ўсиб, 696,2 млрд сўмни ташкил этди. Бу ўз навбатида тадбиркорларнинг биржанинг электрон тижорат савдо тизимига бўлган қизиқишлари кескин ошганлигидан далолат беради.
 
Шунингдек биржанинг онлайн-аукционида 43,2 млрд сўмлик авторақамлар сотилди ва бу ўтган йилнинг I-чорагига нисбатан 19,2% га кўпдир.
 
Биржа орқали экспорт қилинган товарларнинг умумий қиймати 19,2 млн АҚШ долларини ташкил этди. 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Кўрилди: 2785