2020 ЙИЛ 24 ФЕВРАЛЬ - 2020 ЙИЛ 1 МАРТ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

02 Мар 2020

2020 йилнинг 24 февраль – 1 мартларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1 112,5 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 464,7 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 998,4 млрд сўмдан 974,5 млрд сўмгача камайди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 895,0 минг. АҚШ долларни ташкил этди. Экспорт таркибида полиэтиленнинг улуши 77%, пахта чигити шроти 18% ва бошқа маҳсулотларнинг улуши 10% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 64,1 млрд сўмни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 70,7 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 17,2 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 716 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,2 млрд сўмни ташкил қилди.

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Кўрилди: 2752