Чет элдан дон импорт қилувчи ва ун ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари диққатига! | Объявления

26 Фев 2021
Ҳозирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ биргаликда четдан буғой импорт қилувчи ҳамда маҳаллий ун ишлаб чиқарувчи корхоналарга қулай шароит яратиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
 
Жумладан, маҳаллий тадбиркорлик субъектлари буғдой ва унни импорт қилишда чет элга чиқмасдан, қўшимча ҳаражат ва вақт йўқотмасликлари учун “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ томонидан хорижий йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан маҳсулотларни тўғридан-тўғри биржа савдоларига қўйилиши жорий этилган.
 
Бугунги кунда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ун, ўсимлик ёғи, буғдой ва шакар маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи йирик хорижий компанияларни биржага жалб этиш бўйича тизимдан рўйхатдан ўтиш соддалаштирилди (аризанинг ўзи етарли), савдоларда иштирок этиш учун кафолат суммаси бекор қилинди, хорижий компаниялар комиссион йиғимлардан озод этилди.
 
Шунингдек, тадбиркорлар биржа орқали маҳсулотларини четдан импорт қилишда халқаро темир йўл ташувларида ҳам “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Ўзбекистон ички ташувларида ўрнатилган ставкалар қўлланилади.
 
Биржа савдоларида иштирок этиш бўйича қўшимча маълумотлар олиш юзасидан “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг масъул ходими И. Иброгимовга 71-207-00-33 (10-02) рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
 

Курилди: 14761