Ҳурматли акциядорлар! | Объявления

09 Июл 2020

“ЎзРТХБ” АЖ акциядорлари умумий йиғилишининг 2020 йил 22 майдаги 2015-2019 йилларда тақсимланмаган даромадларини тақсимлаш тўғрисидаги қарорини бажариш доирасида “ЎзРТХБ” АЖ нинг Кузатув кенгаши томонидан 2020 йил 22 июнда ҳар бир акция 630 сўмлик номинал қийматида қўшимча 49 972 280 дона оддий акцияларни жойлаштириш орқали “ЎзРТХБ” АЖ устав капитални 15 741 268 200 сўмдан 47 223 804 600 сўмгача ошириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Бунда,  акциялар "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси ва "Қимматли қоғозларни эмиссия қилиш ва эмиссион қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари" талабларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан акциялар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 60 календарь куни давомида жамият акциядорлари ўртасида улар эгалик қиладиган акциялар сонига мутаносиб равишда ёпиқ обуна асосида жойлаштирилиши белгиланган.

Акцияларни жойлаштириш эмитент томонидан мустақил равишда,  Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда андеррайтерларни жалб қилмасдан, биржадан ташқари уюшмаган қимматли қоғозлар бозорида бирон бир битим тузмасдан амалга оширилади.

Акцияларни тақсимлаш 2020 йил 18 май, яъни "ЎзРТХБ" АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар реестрининг ёпилиш санаси ҳолатига кўра “ЎзРТХБ” АЖ акциядорлари реестрида рўйхатга олинган акциядорлар ўртасида амалга оширилади. Мазкур йиғилишда капиталлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлиб,  бу Адлия вазирлигида 30.08.2009 йилда рўйхатга олинган “Қимматли қоғозларни эмиссия қилиш ва эмиссион қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари” нинг 14-моддаси талабларига жавоб беради.

Курилди: 11105