"ЎзРТХБ" АЖ томонидан диагностик ишларнинг олиб борилганлиги тўғрисида қўшимча | Объявления

17 Июн 2020
2020 йил 17 июнда “ЎзРТХБ” АЖ ва Интернет провайдерлар ўртасидаги алоқа каналларида профилактика ва техник диагностика ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидагиларни маълум қиламиз.
 
Барча савдо иштирокчилари учун тенг шароитларни таъминлаб бериш мақсадида:
 
avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 2020 йил 17 июнь соат 10:00 дан 14:00 гача амалга ошиши лозим бўлган савдоларнинг тугаш вақтлари мутаносиб равишда кейинги 24 соатга (18.06.2020 й.) узайтирилди. 
 
2020 йил 17 июнь соат 14:00 дан кейинги савдолар ўз вақтларида давом этади.
 
Давлат харидлари (xarid.uz) савдо платформасида 2020 йил 17 июнь соат 10:00 дан 14:00 гача амалга ошиши лозим бўлган савдоларнинг тугаш вақтлари мутаносиб равишда кейинги 24 соатга (18.06.2020 й.) узайтирилди. 
 
2020 йил 17 июнь соат 14:00 дан кейинги савдолар ўз вақтларида давом этади.
 
Биржанинг бошқа савдо платформаларидаги савдолар ўз вақтларида ўтказилади.

Курилди: 13078