Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

Mobiuz “чиройли” мобиль рақамлари биржанинг онлайн-аукциони орқали сотилади

2020 йил 29 июль куни Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси ва “Mobiuz” (Universal Mobile Systems) мобиль алоқа оператори ўртасида талаб юқори бўлган мобил рақамларни биржанинг онлайн ауциони орқали сотиш бўйича келишувга эришишди.
 
Мазкур келишувдан кўзланган асосий мақсад “Mobiuz” компаниясининг талаб юқори мобиль рақамларини онлайн тарзда сотиш орқали улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришдан иборатдир.
 
Ҳамкорлик доирасида яқин келажакда “Mobiuz” компаниясининг  талаб юқори бўлган мобиль рақамлари биржанинг mobilraqam.uzex.uz платформасида сотила бошлаши кутилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, мазкур савдо платформаси талаб юқори комбинацияга эга  бўлган уяли алоқа рақамларини биржанинг онлайн-аукционлари орқали сотиш мақсадида 2019 йилда ишга туширилган.
 
Кутилаётган онлайн-савдолар очиқлик, ошкоралик, соғлом рақобат ва савдо иштирокчилари учун тенг шароитларни яратиб бериш тамойилларига асосланган ҳолда ўтказилади.
 
Онлайн-аукционларда иштирок этиш бўйича қўшимча маълумот олиш учун, биржанинг Call-марказига (+71) 207-00-33 телефон рақами орқали ёки @uzexfeedbackbot телеграм боти ёрдамида мурожаат қилишингиз мумкин.
 

Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими