Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

UZEX ҳафталик дайжести (18 – 22 октябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 18 – 22 октябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 2 002,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 11,5% га пастдир. Бунда сотувларнинг 86,4% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 13,2% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 736,6 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 42,7 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 036 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,0 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 6,8% биринчи тоифадаги авторақамларга; 12,8% иккинчи; 9,1% учинчи; 10,6% тўртинчи; 19,1% бешинчи ва 41,5% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 730,2 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:

Пахта ёғи

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 6 115,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 1 845,0 тоннаси, яъни 30,2% қисми  сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 86 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 542,2 минг сўмдан 14 633,3 минг сўмгача, яъни 11,5% га пасайганини таъкидлаш лозим.

Кўриб чиқилаётган даврда 1-навли пахта ёғининг ўртача ҳафталик котировкаси 17 546,2 минг сўмни ташкил этди.

Цемент

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 313 854,0 тонна цемент қўйилди ва улардан 163 760,0 тоннаси, яъни 52,2% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 32,7 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 493,7 минг сўмдан 482,1 минг сўмгача, яъни 2,3% га пасайди.

Бензин

Ўтган ҳафтада биржада автомобиль бензинининг нархи бироз пасайди. Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 18 906,0 тонна бензин қўйилди ва улардан 11 682,0 тоннаси, яъни 61,8% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2,3 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 568,8 минг сўмдан 8 107,3 минг сўмгача, яъни 5,4% га пасайди.

Ўтган ҳафтада АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 886,6 минг сўмни, АИ-91 – 11 641,3 минг сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги ПҚ-4664-сон қарорига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасаруфидаги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан биржа савдоларига қўйиладиган автомобиль бензинининг бошланғич нархлари, жаҳон биржаларидаги Brent нефтининг котировкаларидан келиб чиқиб шаклланади.

Турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.

Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими