Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

Самарқандлик брокерларга сертификатлар топширилди

27-28 май кунлари Самарқанд вилоятида биржа аъзоларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида навбатдаги ўқув-амалий семинари ўтказилди.

Йиғилиш аввалида ўқув-амалий семинарларда иштирок этган трейдерлар, брокерлар ва савдо майдончалари вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПҚ-5031-сон "Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорининг мазмун-моҳияти ва ижроси билан батафсил танишдилар.

Иштирокчилар фақатгина биржа савдолари орқали сотиладиган юқори ликвидли ва монопол товарларнинг рўйхати билан танишдилар. 1 сентябрдан монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан биржа савдоларида сотилаётган маҳсулотларни ташиш электрон логистика савдо портали орқали аукцион тартибида амалга оширилиши қайд этилди.

Шу билан бирга, семинар иштирокчилари давлат харидлари соҳаси, электрон логистика портали, форвард ва фьючерс савдолари бўйича ҳам янги билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.

Шунингдек, жаҳон молия ва товар бозорлари, электрон тижоратнинг янги трендлари, савдоларда ахборот технологиялари ва рақамли маркетинг имкониятларидан фойдаланиш бўйича алоҳида тақдимотлар ўтказилди.

Тадбир якунида биржа аъзоларига малака ошириш ўқув курсини тугатганлик тўғрисидаги махсус сертификатлар топширилди. Ўқув-амалий семинарлар тасдиқланган жадвалга мувофиқ республикамизнинг бошқа вилоятларида давом эттирилади.

Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими