Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

Юбилей билан табриклаймиз!

Шўртан газ-кимё мажмуаси ташкил топганлигининг 20 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этамиз!
 
Шўртан газ-кимё мажмуаси мамлакатимизда самарали фаолият юритиб келаётган ва жадал ривожланаётган корхоналардан бири сифатида иқтисодиётимизда салмоқли ўринни эгаллайди.
 
Корхонанинг профессионал ходимлари ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан ҳар куни юртимиз равнақига ўз муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқдалар.
 
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва Шўртан газ-кимё мажмуаси ўртасидаги ҳамкорлик кўп йиллар мобайнида изчил ривожланиб бормоқда.
 
Шўртан газ-кимё мажмуаси томонидан замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган сифатли маҳсулотлар очиқ биржа савдолари орқали эркин сотилмоқда ва мижозлар орасида юқори талабдан фойдаланмоқда.
 
Юбилей муносабати билан Шўртан газ-кимё мажмуасининг барча ходимларга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик, корхонанинг келгусидаги фаолиятига омад ва улкан муваффақиятлар тилаймиз!
 
Ҳамкорлик учун миннатдорчилик изҳор этиб, дўстона алоқаларимизни янада мустаҳкамлашга умид билдирамиз.
 
Ҳурмат билан,
“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ жамоаси