Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

“ЎзРТХБ” АЖ электрон савдо платформалари иштирокчилари диққатига !!!

2021 йил 5 июль куни соат 11:29 дан 16-00 га қадар “ЎзРТХБ” АЖ ахборот тизимларида техник носозлик сабабли узилиш кузатилди. Кўрилган чоралар натижасида ахборот тизимидаги носозлик бартараф этилди ва электрон платформалар иш фаолияти тўлиқ тикланди. Жумладан,

-dxarid.uzex.uz, shop.uzex.uz, eshop.uzex.uz сайтлари соат 14:00 да;

-Биржа савдолари электрон платформаси соат 14:00 да;

-etender.uzex.uz, xarid.uzex.uz, yarmarka.uzex.uz ва mobilraqam.uzex.uz сайтлари соат 16:00 да барқарор ишлай бошлади.

Қолган - exarid.uzex.uz, milliydokon.uzex.uz, emilliydokon.uzex.uz, avtoraqam.uzex.uz электрон платформаларда бундай ҳолатлар кузатилмади ва улар штат режимида фаолият юритмоқда.

Юқорида келтирилган вақт оралиғига тўғри келган савдолар тугаш вақти узайтирилади. Савдо вақти кўчирилган лотлар тўғрисидаги батафсил маълумотлар электрон платформалар сайтларида эълон қилинди ва мижозларнинг шахсий кабинетларига хабарномалар юборилди.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.