Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

Электрон давлат харидлари dxarid.uzex.uz иштирокчилари диққатига!

2021 йил 2 июль куни давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталининг бюджет буюртмачилар учун электрон аукцион савдо тизимида техник носозликлар юз берганлиги сабабли dxarid.uzex.uz вебсайти фаолиятида узилишлар кузатилди. Тезкор кўрилган чоралар натижасида dxarid.uzex.uz вебсайти фаолияти қайта тикланди. Давлат харидлари бўйича бошқа барча савдо тизимларида бундай ҳолатлар кузатилмади ва улар штат режимида фаолият юритмоқда.

Шу билан бирга, келгусида dxarid.uzex.uz вебсайтида шу каби узилишларнинг олдини олиш мақсадида 2021 йил 4 июль куни давлат харидлари бўйича мазкур электрон савдо тизимида қўшимча техник тадбирлар ўтказилишини маълум қиламиз.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.