Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

"ЎзРТХБ" АЖ акциядорлари диққатига!

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

“ЎзРТХБ” АЖ акциядорларга 2021 йил 19 ноябрь куни соат 16:00 да “ЎзРТХБ” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилиши тўғрисида маълум қилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши интернет орқали онлайн режимда масофадан туриб акциядорларнинг умумий йиғилишини олиб бориш имконини берувчи “eVOTE” (http://evote.uz/) – Электрон овоз бериш хизмати ёрдамида ўтказилади.

“ЎзРТХБ” АЖ умумий йиллик йиғилишида иштирок этиш учун акциядорларнинг реестрини тузиш муддати: 2021 йил 15 ноябрь.

Кун тартиби:

  1.  “ЎзРТХБ” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. Ҳисоб комиссиясининг миқдорий ва шахсий таркибини ҳамда уларнинг ваколат муддатини тасдиқлаш.
  3. Миллий ва халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудит ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш, шунингдек, KPI, IQE ҳисоб-китобларининг тўғрилиги ва 2021 йил натижаларига кўра уларни амалга ошириш фоизлари текшириш, унинг хизматлари учун тўловнинг максимал миқдорини тасдиқлаш.
  4. 2021 йил учун ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш учун тўланадиган тўловларни тасдиқлаш, шунингдек хайрия ва бошқа бепул ёрдам учун ажратиладиган харажатлар бўйича илгари белгиланган чегаравий миқдорини ўзгартириш.

Акциядорлар навбатдан ташқари ўтказиладиган акциядорлар йиғилишига оид материаллар билан ушбу эълон чоп этилган кундан бошлаб Тошкент  шаҳри Яккасарой тумани, Бобур кўчаси-77 манзилидаги Биржа биносида иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача танишиб чиқишлари мумкин.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари ўтказиладиган умумий йиллик йиғилишида иштирок этиш учун акциядорларни рўйхатдан ўтказиш http://evote.uz/ сайтида интернет орқали электрон овоз бериш хизматидан фойдаланган ҳолда йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатига киритилганлиги тўғрисида электрон хабарнома олган пайтдан бошлаб ўтказилади.

Электрон овоз бериш хизмати орқали акциядорларининг умумий йиллик йиғилишда иштирок этиш шартлари билан http://evote.uz/ сайтида танишиш мумкин.

Умумий йиллик йиғилишда иштирок этиш ёки умумий йиллик йиғилишда кўриб чиқиладиган материаллар билан танишиш билан боғлиқ саволлар юзага келган тақдирда (71) 207-00-33 (ички 1045) рақамига мурожаат қилиш мумкин. Акциядорлар томонидан мурожаат юбориш учун электрон почта: info@uzex.uz, info@rtsb.uz.