Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИ” АЖ “ЎзРТХБ” АЖ "UZEX MONEY" тўлов тизимини «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўйича тендер эълон қилади

“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИ” АЖ

 "UZEX MONEY" тўлов тизимини «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўйича тендер эълон қилади

 

Тендер предмети: "UZEX MONEY" тўлов тизимини «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан ишлаб чиқиш ва жорий қилиш

Тендер ўтказиш шакли: очиқ тендер

Танловда тендер ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган ва тўлов тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича муваффақиятли тажрибага эга бўлган маҳаллий корхоналар ва ташкилотлар иштирок этишлари мумкин.

Тендер иштирокчиси зарур техник ҳужжатларни ишлаб чиқишни ва уни ваколатли органдан экспертизадан ўтказишни, тўлов тизимини яратишни, умумий эксплуатацияга киритилишини таъминлаши, шунингдек мижознинг мутахассисларини ўқитган ҳолда 6 ой давомида техник қўллаб-қувватлашни амалга ошириши шарт.

Буюртмачи: “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ.

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 77 уй.

Телефон: +99871 207-00-33, e-mail: zakupki@rtsb.uz, сайт www.uzex.uz

Тендер иштирокчилари маълумот олиш учун буюртмачига ҳар куни (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) соат 10:00 дан соат 17:00 га қадар, тендер таклифларини қабул қилиш муддати тугагунига қадар мурожаат қилишлари мумкин.

Молиялаштириш манбааси: Ўз маблағлари

Тўлов шартлари: Шартнома имзоланганидан кейин 5 банк куни давомида 50% аванс тўлови, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522-сонли “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори талабларига мувофиқ электрон тарзда қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳисоб-фактурани имзолаган ҳолда етказиб берилган кундан бошлаб 5 иш кунида якуний ҳисоб-китоб (50%) амалга оширилади. 

Тўлов шакли: нақд пулсиз ҳисоб-китоб.

Тўлов валютаси: Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – сўм

Тендер шартлари:

  • тендер Иштирокчиларининг таклифлари ёпиқ шаклда 2 та муҳрланган конвертларда тақдим этилиши керак:

биринчи конверт –малака ҳужжатлари ва таклиф қилинаётган лойиҳанинг техник ечими;

иккинчи конверт – тўлов тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўйича хизмат учун нарх таклифи ва уни амалга ошириш муддати;

  • малака талабларига мос келмаганда иштирокчининг тендерда қатнашиши рад этилади ва иккинчи конверт Иштирокчига очилмасдан қайтарилади;
  • техник талабларга ва тўлов тизимини ишга тушириш санасига энг мос келадиган тайёр ечимларни таклиф қилувчи иштирокчиларга афзаллик берилади;
  • нархга техник ҳужжатлар (ваколатли органдан экспертизадан ўтказган ҳолда) ва тўлов тизимини ишлаб чиқиш, техник қўллаб-қувватлаш ва мижознинг мутахассисларини ўқитиш киради.

Тендер иштирокчиларига қўйиладиган малака талаблари

  • ташкилий-ҳуқуқий шакли юридик шахс шаклида бўлиши керак;
  • тендер Иштирокчиси тўғрисидаги умумий маълумот (1-иловага мувофиқ);
  • сўнгги 2 йил учун молиявий ҳисобот (1-шакл ва 2-шакл);
  • сўнгги 18 ой ичида ўхшаш лойиҳаларни амалга оширганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
  • камида 3 та лойиҳа бўйича йирик ахборот тизимларини (ва/ёки ресурсларини) ишлаб чиқиш ва техник қўллаб-қувватлаш тажрибаси (банклар учун ахборот тизимларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳалар рўйхатини тақдим этиш афзалликлар беради)
  • камида 2 та давлат буюртмачиси томонидан тақдим этилган тавсияномалар;
  • Иштирокчининг у қайта ташкил этиш, тугатиш, банкротлик босқичида эмаслигини тасдиқловчи кафолат хати;
  • Иштирокчининг у суд ёки ҳакамлик жараёнида эмаслигини тасдиқловчи кафолат хати;
  • Иштирокчи томонидан тасдиқланган фаолият тури учун рухсат берувчи характердаги ҳужжатлар нусхаси;
  • таклиф этилаётган лойиҳанинг техник ечими

Тижорат таклифида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

  • ишлаб чиқилаётган тизимни «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан техник талабларга мувофиқ нархини кўрсатиш;
  • хизмат кўрсатиш муддатлари;
  • тегишли бажариладиган ишларнинг тавсифи ва бажариш муддатлари;
  • хизматни қўллаб-қувватлаш шартлари.

Хизмат кўрсатиш шартлари ва муддатлар:

Етказиб берувчи шартнома имзоланган кундан бошлаб 5 ой ичида тўлов тизими учун керакли техник ҳужжатларни тайёрлашни, дастурий таъминотни ишлаб чиқишни ва жорий қилишни ўз зиммасига олади.

Техник талаблар тўғрисидаги маълумот билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин:  

Тендер таклифлари 2021 йил 22 май куни Тошкент вақти билан соат 17:00 га қадар, Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси 77 уй манзилида қабул қилинади.