Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

UZEX ҳафталик дайжести (25 – 31 июль)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 25 – 31 июль кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 4 868,6 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2 маротабага кўпдир. Бунда сотувларнинг 45,1% - биржа савдолари, 54,6% - электрон давлат харидлари, 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 524,5 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 182,2 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
 
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 4 986 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 16,5 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 6,7% биринчи тоифадаги авторақамларга, 10,0% иккинчи, 10,0% учинчи, 13,5% тўртинчи, 18,1% бешинчи ва 41,7% олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келди.
 
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 193,2 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
 
Шакар
Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 10 351,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 9 651,0 минг тоннаси, яъни 93% сотилди.
 
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 12 681,2 минг сўмдан 11 468,6 минг сўмгача, яъни 9,6%га пасайган.
 
Пахта ёғи
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 2 732,0 тонна пахта ёғи қўйилди, ундан 991,0 тоннаси сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 65 харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 198,0 тоннани ташкил қилди.
 
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 19 246,0 минг сўмдан 17 863,9 минг сўмгача, яъни 7,2% га пасайганини таъкидлаш лозим.
 
Полиэтилен
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 3 941,0 тонна полиэтилен қўйилди ва улардан деярли барча ҳажми сотилди. Полиэтиленнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 788,0 тоннани ташкил қилди.
 
Кўриб чиқилаётган даврда полиэтиленнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 18 919,0 минг сўмдан 15 036,0 минг сўмгача, яъни 20,5% га пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 81 харидор иштирок этди.
 

Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими