Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

Бокуда UZEX биржасининг янги савдо майдончаси очилди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида илк бор “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ нинг хорижий савдо майдончаси очилди. Биржанинг янги хорижий савдо майдончаси таъсисчиси Озарбайжоннинг “Delfin Caspian” МЧЖ компанияси бўлди.

Мазкур савдо майдончаси жорий йил 17 майда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси фаолиятини такомиллаштиришга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг йиғилишида белгиланган вазифаларни ижро этиш доирасида очилди.

Озарбайжон Республикасида биржанинг савдо майдончаси очилишидан кўзланган асосий мақсад, биржа савдоларининг бозор механизми имкониятларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлар ва товар ишлаб чиқарувчиларининг икки давлат товар бозорларида эркин иштирок этишларини таъминлашдир.

Биржанинг электрон савдо тизимлари савдо ва ҳисоб-китобларнинг шаффофлиги, ишончли товар ишлаб чиқарувчилар билан бевосита алоқа ўрнатиш, вақт ва маблағ тежамкорлилиги, шунингдек тўловларни ва товарни етказиб беришнинг кафолатлаш каби афзалликларга эга.

Шундай қилиб, ҳозирги кунда "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ халқаро савдо тармоғи 21 та хорижий савдо майдончаларидан иборат.

Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими