HR бўлими

Биржани ривожланиш мақсадларига мувофиқ келувчи илғор фикрлайдиган ва мутахассислик талабларига мос малакали ходимлар билан таъминлаш, ходимларнинг меҳнат қонунчилиги ҳамда ички меъёрий ҳужжатларни риоя этилишини назорат қилиш,илғор кадрлар сиёсатини юритиш.

Биржада ходимларнинг билим ва тажрибаларидан самарали фойдаланишнинг оптимал шароитларини яратиш, ходимларнинг малака оширишларини ташкиллаштириш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, ходимларнинг ижодий фаоллиги, касбий ўсиши, меҳнатидан қаноатланишни таъминловчи имкониятларни яратиш, ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонларини такомиллаштириш ишларини амалга ошириш.

Шунингдек, биржа жамоаси ўртасида ижобий маънавий ва психологик иқлимнинг юзага келиши ва сақланишини таъминлаш, ходимларни аттестациядан ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш ва биржанинг ташкилий ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда иштирок этиш.

 

Бўлим бошлиғи – Юсупов Нодирбек Баходирович

Телефон71 2070033/11-71

Электрон манзил: n.yusupov@rtsb.uz