Юридик бўлим

Юридик бўлим "ЎзРТХБ" АЖ фаолиятига оид ҳуқуқ ижодкорлиги ва унинг қўллаш ишларини олиб боради. Ушбу бўлим биржа ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш билан ҳам шуғулланади. Биржанинг барча меъёрий ҳужжатларининг лойиҳалари юридик бўлимининг мутахассислари иштирокида ишлаб чиқилади.
ЎзРТХБ нинг юридик бўлими биржага келган меъёрий ҳужжатларни тизимлаштирилган ҳолда қайд этиш, уларни сақланиши ва назоратини таъминлайди.
Юридик бўлими мустақил равишда ёки бошқа бўлимлар билан ҳамкорликда шартномаларни тайёрлаш ва тузиш, бошқарув тизимини такомиллаштиришда иштирок этади, буйруқ ва фармойишларга қўшимча ва ўзгартиришларни киритиш, ҳамда уларни ўз кучини йўқотганлигини тўғрисида таклифларни тайёрлайди.



Юридик бўлими бошлиғининг ўринбосари Джураев Сардорбек Атхам ўғли

Телефон: 71 2070033/1090

Электрон манзил: s.djuraev@rtsb.uz