Раҳбарият ва таркибий тузилма

19.11.2019 йилда акционерларнинг умумий йиғилишида тасдиқланган ташқилий тузилмадан олинган изоҳли хат "ЎзРТХБ" АЖ ижро органи томонидан жорий ташкилий тузилма танқидий кўриб чиқилди. Структурага тақдим этилган бошқарув персоналининг сони қуйидагича оптималлаштирилди: 

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда "ЎзРТХБ" АЖ даги ходимлар сони тасдиқлаш учун 205 нафарни ташкил этади. Хусусан, маъмурий-бошқарув персонал ва мутахассислар – 156 нафар, техник персонал ва кичик хизмат кўрсатувчи персонал – 49 нафар. 

 
"ЎзРТХБ" АЖ ички тузилмаси Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги" қонунга асосан тасдиқланган - PDF (128Kb).
 
Ташкилий тузилма 19.11.2019 йилдаги навбатдан ташқари акционерлик умумий йиғилиши  қарори билан тасдиқланган ва 10.12.2019 йилдан амал қилади. 
 
"ЎзРТХБ" АЖнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий филиаллари ҳамда уларнинг функциялари Бошқарув Раисининг " ЎзРТХБ АЖнинг таркибий тузулмалари ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги №104-П 31 июль 2015 й.  Буйруғи билан тасдиқланган - PDF (144Kb).
 
"ЎзРТХБ" АЖ Раисининг вазифалари (Бадриддинов Зиёвиддин Боситович)
 

"ЎзРТХБ" АЖ нинг фаолиятини бошқариш, қонунларни, Президент қарорларини, фармонларини, Ҳукумат буйруқларини, акциядорлар умумий мажлисининг, Назорат кенгашининг ва Бошқарманинг қарорларини бажарилишини назорат қилади;

Ўз фаолиятини "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуни, "ЎзРТХБ" АЖ Низоми ва биржа фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар  асосида олиб боради;

"ЎзРТХБ" АЖ нинг иш режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

Штат жадвалини тасдиқлайди, "ЎзРТХБ" АЖ ишчилари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади, ходимларга иш учун шароитлар яратилишини ва маошларини ўз вақтида берилишини таъминлайди;

"ЎзРТХБ" АЖни малакали кадрлар билан таъминлашда, уларнинг билими, малакаси, тажриба ва қобилиятларини самарали қўллашда чоралар кўради;  

Акционерларнинг умумий мажлиси ва Назорат кенгаши учун белгиланган муддатларда ўзига тегишли соҳада олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳисобот беради;

Тегишли органларга статистик ҳисоботларнинг тўлиқлигини ва вақтида бажарилишини таъминлаб беради;

Меҳнат қонунчилигида кўзда тутилган биржада амал қиладиган ички расмий ҳужжатларни тасдиқлайди;

Хўжалик келишувларини ва шартномаларини тузади;

Барча кредит ва молиявий ҳужжатларда биринчи имзо қўйиш ҳуқуқига эга;

Бухгалтерлик, молиявий ҳужжатлар ва биржада ишлаб чиқилган керакли ҳужжатларга имзо қўяди;

"ЎзРТХБ" АЖ ходимлари томонидан бажарилиши шарт бўлган буйруқ ва фармойишларни чиқаради;

Масалаларни ўз ҳуқуқлари доирасида ҳал қилади ва айрим вазифаларни бошқа лавозимдаги ходимларга – раис ўринбосари, бўлим бошлиқлари, биржанинг ҳудудий филиаллари раҳбарларига топширади. 

Раҳбариятнинг фуқароларни қабул қилиш жадвали

 

Бошқарув раисининг IT ва инновациялар бўйича биринчи ўринбосарининг вазифалари (Камолов Зулфиддин Меҳриддинович)

Биржанинг ахборот технологиялари сиёсатини ишлаб чиқади ва ахборотлар оқимларини йўналишлар бўйича тартибланишини ва назоратини юритади;

Ўз йўналишидаги бўлинмалар (Ахборот технологияларини ривожлантириш ва янги дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш бўлими, Ахборот дастурларга хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш бўлими) фаолиятини бошқаришни амалга оширади, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишни ва уларни Биржа ахборот тизимларида жорий этишни таъминлайди;

Биржанинг савдо платформаларида электрон аукцион иштирокчилари учун қулайликлар яратиш мақсадида, илғор технологияларни жорий қилиш орқали ахборот технологияларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;

Биржанинг ахборот ресурслари бўйича меъёрий-техник ҳужжатлар базасининг ички меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ва қонунчилик талабларига мувофиқ юритилишини назорат қилади.

 

Бошқарув раисининг биржа савдолари, давлат харидлари ва электрон тижоратни ривожлантириш бўйича ўринбосарининг вазифалари (Иброгимов Исломбек Султонбекович)

“ЎзРТХБ” АЖ нинг электрон савдо платформаларида аукцион савдоларни  белгиланган тартибда ўтишини таъминлайди ва Бошқарув раисига савдо платформалари фаолияти  натижалари тўғрисида ва йўналиш бўйича муаммо ва масалалар юзасидан ҳисобот беради;

Биржа тузилмасига мувофиқ ўз йўналишига кўра ҳисобдор (Маклериат, Электрон савдоларни ривожлантириш ва харидларни ташкил этиш бўлими) бўлимларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

Биржа бошқарувига  савдо иштирокчиларига кўрсатилаётган хизматларни автоматлаштириш, жараёнлар бўйича хизматларни Биржа портали орқали олинишини таъминлаш мақсадида ахборот технологияларини жорий этиш бўйича янги таклифларни киритади;

Давлат харидлари, кўргазма-ярмарка савдолари, автотранспорт воситаларининг  давлат белги рақамлари бўйича электрон аукцион савдолари иштирокчилари кўламини кенгайтириш бўйича ишларни ташкиллаштиради;

Электрон савдо жараёнлари юзасидан меъёрий ҳужжатлар, электрон савдо платформалари иштирокчилар учун  йўриқномалар ишлаб чиқишни таъминлайди.

 

Бошқарув раисининг стратегик ривожланиш, молия ва корпоратив бошқарув бўйича ўринбосарининг вазифалари (Прокудина Кристина Александровна)

“ЎзРТХБ” АЖ корпоратив бошқаруви  ва молиявий омилларини бошқаришни Биржа фаолиятини жадал ривожлантиришга йўналтирилган ҳолда амалга оширади;

Биржа тузилмасига мувофиқ ўз йўналишига кўра ҳисобдор  (Корпоратив бошқарув ва янги молиявий инструментларни жорий этиш бошқармаси, Халқаро биржа ташкилотлари билан алоқаларни ва хорижий савдо майдончаларни ривожлантириш бўлими, Ҳисоб-китоб клиринг палатаси, Ишлар бошқармаси, Бухгалтерия) бўлимларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

Биржанинг йиллик бизнес-режасини Биржа  молиявий –иқтисодий натижалари асосида ва стратегик ривожланиш талабларига мувофиқ равишда тузилишини таъминлайди;

Биржа молиявий-иқтисодий тақсимотининг тасдиқланган  бюджет ва бизнес-режага мувофиқлигини назорат қилиб боради;

Биржа бошқарувига  савдо битимлари ҳисоб-китобига оид кўрсатилаётган хизматларни автоматлаштириш, жараёнлар бўйича хизматларни Биржа портали орқали  олинишини таъминлаш мақсадида ахборот технологияларни жорий этиш бўйича янги таклифларни киритади, тегишли меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқишда иштирок этади.

 

Бошқарув раисининг ўринбосари - Товар бозорларини таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш маркази Директорининг вазифалари (Саматов Набихон Субихонович)

Биржанинг савдо плафтормаларида ўтказиладиган савдолар натижаларига кўра, тўпланган ахборотларни таҳлилий маълумот кўринишида шакллантиришни таъминлайди;

Таҳлил ва прогнозлаштиришни механизмини такомиллаштириш ва ушбу йўналишда инновацион услуб ва технологияларини жорий қилиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади ва беради;

Биржада савдо кўрсаткичларига таъсир этувчи омилларнинг юзага келиш сабабларини аниқлаб, таҳлилий маълумотларни ишлаб чиқади ҳамда товар бозорларида соғлом муҳитни таъминлаш бўйича таклифлар киритади;

Ҳудудий товар бозорларидаги асосий истеъмол товар ва хом ашёларнинг нархлари,  маҳаллий  ва импорт товарлар талаб-таклиф динамикаси бўйича маълумот ва прогнозларни ишлаб чиқиш ҳамда қўшимча товар ресурсларини биржа савдоларига жалб қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни таъминлайди;

Товарлар экспорти ва импорти салоҳиятини ўрганиш мақсадида иҳтисослашган ҳалқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиб, тегишли ишларни олиб боради.